Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғонада Жанубий Кореянинг KOICA ўқув маркази биносига тамал тоши қўйилди

×

 2019-07-24 17:00:59    97

PDF юклаш
Чоп этиш



2019-йил 24-июл куни Фарғона шаҳрида “KOICA” ўқув-маркази биноси қурилишига таъмал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Фарҳод Муродович Тошпўлатов, Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Кан Чже Квон, Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлигининг (KOICA) Ўзбекистондаги вакили жаноб Cонг Ил, Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирининг 1-ўринбосари Эркин Мадорбекович Муҳитдинов иштирок этдилар.

Фарғонада ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадларига қаратилган яна бир истиқболли лойиҳа амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга қайта тайёрлашни самарали ташкил этиш ҳамда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган янги касб-ҳунар ва мутахассисликларга эга бўлиш учун уларга тегишли шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2017 йил 10 апрелдаги 199-сон қарори қабул қилинган.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш юзасидан 2017 йил 20 декабрда Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ўртасида Фарғона шаҳрида “Касб-ҳунарга ўқитиш маркази”ни ташкил этиш бўйича шартнома имзоланган эди.
Бугун мана сизларнинг ушбу марказга янги бино қуриш учун тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг кўмаги билан касб-ҳунарга ўқитиш маркази 2,0 га майдонда янги бунёд этилиб, ёшларнинг билим олиш ва касб-ҳунар ўрганишларига яқиндан ёрдам беради.
Ўқув маркази учун Корея Республикаси томонидан 8,9 миллион АҚШ доллари миқдорида грант ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, 240 ўринли ўқув биноси, машғулот ва лаборатория хоналари, узоқдан келиб таҳсил олувчилар учун замонавий ётоқхона, кутубхона, ошхона ва спорт майдончаси Жанубий Кореядан келтирилган энг сўнгги русумдаги замонавий ўқув жиҳозлари келтириб ўрнатилади.
Касб-ҳунарга ўқитиш марказида ўқитиш 1 йилгача бепул амалга оширилади ва ўқиш даврида тайёрланувчиларга бандликка кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан стипендия тўланиши кўзда тутилган.
Марказда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб ва мутахассисликларга, жумладан, электр ва электроника, ахборот технологиялари, тикувчилик иши, машинасозлик ишлаб чиқариши, косметика буюмлари ишлаб чиқариш мутахассисликлари бўйича касб-ҳунарга ўқитилади. Дарс машғулотларини Жанубий Кореяда малака ошириб қайтган тажрибали педагог ва усталар олиб боради.
Марказ битирувчиларига эгаллаган касби (мутахассислиги) бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги диплом берилади.

Г.Саидғаниева