Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 124 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Матбуот анжумани ЮҚОРИ ТЕЗЛИКДАГИ ИНТЕРНЕТ ВА МУАММОЛАР

×

 2019-07-26 17:35:30    62

PDF юклаш
Чоп этиш



Фарғона шаҳрида вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан “Аҳолининг юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш муаммолари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Ахборт технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси, “Ўзбектелеком” АК Фарғона филиали, мобил алоқа компаниялари мутахасислари, ОАВ лари ходимлари иштирок этдилар.

Матбуот анжуманида аҳолига юқори тезликдаги интернет хизматларини тақдим этиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумотлар берилди.

Айтилишича, “Ўзбектелеком” АК Фарғона филиали томонидан ҳозирги кунга қадар 400 км.дан ортиқ оптик толали кабеллар ётқизилган. Вилоятнинг барча шаҳар ва туман марказларига жами 22 528 порт сиғимга тенг 20 дона замонавий GPON қурилмалари ўрнатилиб, у орқали абонентларни юқори тезликдаги интернет тармоғига улаш имкониятлари кенгайди.

Анжуман давомида вилоятда ахборот-коммуникация технологиялари йўналишида келиб тушган мурожаатлар таҳлили ҳақида ҳам сўз борди. Улар телекоммуникация, мобил алоқа компаниялари, телевидение, почта йўналишлари ва бошқа масалалардир. Ариза, таклиф, шикоят ва мурожаатлар муддатида ўрганиб чиқилмоқда.

Матбуот анжуманида муаммолар ўртага ташланиб, журналистлар саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Соҳиба АБДУРАҲМОНОВА.

Суратни Жаҳонгир МИРЗАМАТОВ олган.