Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 406 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Америка элчиси Даниэл Розенблюм Фарғона вилоятига ташриф буюрди.

×

 2019-07-26 17:39:51    66

PDF юклаш
Чоп этиш



Қайд этиш жоизки, муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида мамлакатимиз ташқи ва ички сиёсатида кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилиб, хорижий мамлакатлар, аввало яқин қўшнилар билан дўстлик ва ишончга асосланган алоқалар мустаҳкамланмоқда. Шунингдек, мамлакатга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш учун энг қулай инвестиция муҳитини яратиш ҳамда иқтисодиётни либераллаштириш бўйича яратиб берилаётган имкониятлар катта аҳамият касб этади.

Натижада вилоятимизнинг кўплаб давлатлар билан ташқи иқтисодий алоқалари тобора кенгайиб ва мустаҳкамланиб, ҳамкорликнинг янги истиқболлари аниқланмоқда. Сиёсий, сармоявий, маданий, туризм ва бошқа соҳалардаги дўстона алоқаларни янада ривожлантириш, вилоятимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспорт қилишни қўллаб-қувватлаш, ҳудуд саноати ва инфратузилмаларини модернизация қилиш учун хорижий инвестициялар, илғор технологиялар ҳамда илм-фан ютуқларини фаол жалб этиш, хорижий сайёҳлар оқимини кенгайтириш ишлари ҳамда савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 26 июль куни Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Даниэл Розенблюм вилоятимизга ташриф буюрди. Элчи ва делегация таркибидаги меҳмонлар илиқ кутиб олинди.

Ташриф давомида элчи жанобларининг Фарғона вилояти ҳокими Ш.М.Ғаниев билан расмий учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида элчи Фарғона вилоятига ташриф буюрганидан мамнунлигини билдириб, минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик соҳасидаги мақсадларимиз умумийлигини, Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон Республикаси ва унинг қўшни давлатлари суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини, шунингдек, Марказий Осиёни янада тараққий эттириш ва ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга йўналтирилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистон-АҚШ давлатлари ўртасидаги кўпқиррали ҳамкорлик алоқалари стратегик аҳамият касб этишини таъкидлаб, икки давлат ўртасидаги ўзаро дўстлик ва шериклик муносабатлари мустаҳкам пойдеворга эга эканлигини, Ўзбекистон билан Америка Қўшма Штатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлиги томонларнинг узоқ муддатли манфаатларига тўла мослиги ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари бўйича позициялари яқин эканлигини таъкидлаб ўтди. Дўстона шерикчилик муносабатлари истиқболда янги ҳамкорлик имконият эшигини очишини таъминлаб, элчини вилоятимизга ташриф буюргани билан қутлади.

Шунингдек, вилоят ҳокими Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича харакатлар статегияси, кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижобий ислоҳотлар, ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар ҳақида тушунча бериб ўтди.

Ўзаро суҳбат чоғида Розенблюм Фарғонанинг тарихий обидалари, табиати, одамлари ҳақида яхши фикрлар билдирди, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида дўстона алоқалар кучайиб бораётганига урғу берди. Шунингдек, Фарғонанинг иқтисодий жиҳатдан ўсиши, ривожланиш режалари, бунда АҚШнинг қандай ҳиссаси бўлиши мумкинлигига қизиқди.

Шунингдек, ташриф чоғида элчи Фарғона вилоятининг анклав ҳудуди – Сўх ва Шоҳимардон ҳудудларида яратиб берилган шароитлар, бориб-келиш масалалари қандай йўлга қўйилганлигига ҳам қизиқди.

Вилоят ҳокими юртимизда кейинги йилларда муҳтарам Президентимиз томонидан ташқи сиёсатда барча давлатлар билан, жумладан, қўшни Қирғизистон билан ўзаро дўстона ва шерикчилик муносабатлари ўрнатилганлиги, сиёсий ва чегаравий муносабатлар тинчлик, тенг манфаатлилик асосида йўлга қўйилганлигини таъкидлаб, анклав ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли учун барча шарт-шароит ва қулайликлар яратилганлигини, бориб-келиш ва транспортировка масалаларида кўплаб муаммолар ечилганлигини таъкидлаб ўтди.

Вилоят ҳокими ўз сўзида Америка сиёсий арбоблари У.Черчиллнинг “Бутун дунё билан ҳамкорлик қилишни истасанг, уларни дўстларим деб атагин” ва Т.Рузвельтнинг “Дунёда барча миллатлар дўст-аҳил яшасагина, келгуси авлод бахтли бўлади” мазмунидаги доно фикрларини келтириб ўтди. Д.Розенблюм ушбу фикрларнинг жуда ўринли келтирилганлигига юқори баҳо берди.

Фарғона вилоятида инглиз тили ўқитилиши республика бўйича биринчи ўринда туришини ҳам элчи жаноблари мамлакат келажаги учун, хусусан Фарғона учун муҳим жиҳат дея таъкидлади.

-Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатларимиз ўртасида икки томонлама алоқаларга таъсир кўрсатмоқда. Бизнинг муштарак манфаатларимиз бор. Яъни, минтақада тинчлик, барқарорлик, хавфсизликни таъминлаш ҳаммамиз учун муҳимдир, - деди муҳтарам элчи журналистларнинг ҳамкорлик борасидаги саволига жавоб бераркан. – Ҳозирда устувор вазифалардан бири яқин қўшнилар билан алоқаларни ривожлантириш. Ўзбекистонда олиб борилаётган сиёсат нафақат иқтисодиётни ривожлантиришга, балки давлат ва фуқаролар ўртасида алоқани яхшилашга қаратилгандир. Президентингиз айтганидек, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” тамойили бор. Бу ислоҳотлар эса Ўзбекистон билан муносабатларимизга ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Учрашув сўнгида томонлар эсдалик совғалари алмашдилар ҳамда суратга тушдилар.

 

 

***

Америка элчиси вилоятимизга ташрифи давомида Фарғона давлат университетига ташриф буюрди. Университет ректори, ўқитувчи ва талабалари билан бўлган мулоқот самимий ва кўтаринки руҳда ўтди.

Ўтган йили олий таълим даргоҳига инглиз тили методологиясини чуқур ўргатиш мақсадида америкалик ўқитувчи юборилган эди. Мутахассиснинг янги ўқув йилида ҳам талабаларга яна сабоқ бериши ҳақидаги хабар университет жамоасини қувонтириб юборди. 

***

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Даниэл Розенблюм Фарғона шаҳридаги ногиронлиги бўлган болалар “Мурувват уйи”да ҳам бўлди.

Бу ерда элчи иштирокида USAID нинг “Тинчлик йўлидаги озиқ-овқат ёрдами” дастури доирасида ижтимоий муассасалар учун “Resource and Policy Exchange” халқаро ташкилотининг витаминлар билан бойитилган қуритилган сабзавот шўрваси рамзий сертификатининг топширилиш маросими ўтказилди.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, 2019 йили ушбу халқаро ташкилотдан 112,5 т витаминлар билан бойитилган ана шундай маҳсулотлар қабул қилиниб, 86 та тиббий ва ижтимоий муассасага топширилган. Тадбирда сўз олган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Одилжон Умаров “Мурувват уйи” га  56 157 $ лик 18 972 кг озиқ-овқат ва 14 хил тиббиёт воситалари учун сертификатнинг топширилиши бу ерда даволанаётган ва тарбияланаётган ўғил-қизлар саломатлигини тиклашда ёрдам беришини айтиб ўтди.

***

Элчи жаноблари кун давомида бир пиёла чой устида фарғоналик журналистлар вакиллари билан ҳам суҳбатлашди. Унда давлат нашрлари журналистлари ва мустақил журналистлар иштирок этдилар. Учрашувда бугунги янгиланаётган ўзбек жамияти, журналистикамиз олдида турган муаммо ва янгиланишлар борасида суҳбатлашилди, шунингдек адабий-маданий алоқалар ва журналистлар ҳамкорлиги ҳақида таклифлар билдирилди.

Америка элчисининг вилоятимизга ташрифи Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг юқори босқичларга чиқаётганидан далолат беради.

 

Гулбаҳор Саидғаниева