Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 56 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ХИТОЙЛИК ФОРУМ ИШТИРОКЧИСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ.

×

 2019-08-08 11:49:52    74

PDF юклаш
Чоп этиш



Фарғона вилоятида кеча 7 август куни Халқаро инвестиция форумининг очилиш маросимида дунёнинг 28 та мамлакатидан энг йирик компаниялар раҳбарлари, инвесторлар иштирок этдилар. Ушбу Форум чет элликларнинг Фарғона вилоятига қизиқишини орттиришда катта аҳамиятга эга бўлмоқда.

Бугун 8 август куни Фарғона вилояти ҳокими, Олий мажлис сенати аъзоси  Шуҳрат Ғаниев вилоят ҳокимлиги қабуллар уйида Хитойнинг Chinа-Eurasian Economic Cooperation Fund (Хитой-Евроосиё иқтисодий ҳамкорлик фонди) раҳбари Sun Honghuiни қабул қилди.

Sun Honghui аввало фарғоналикларга меҳмондўстлик учун катта миннатдорчилик билан Форум ишига юқори баҳо берди. Фарғона уларда жуда катта таассурот уйғотганлигини ва ҳамкорлик қилиш истаги туғилганлигини билдирди.

-Ушбу Халқаро инвестиция форумига таклиф этилганлигим учун миннатдорчилик билдираман ва Форумда иштирок этганимдан бахтлиман. Халқаро Форум жуда ҳам юқори савияда ташкилланган, - деди ўз сўзида Sun Honghui. – Ҳар доим Ўзбекистонга, айниқса, Фарғона вилоятига қизиқишимиз баланд бўлган. Форум орқали биз Ўзбекистондаги, хусусан Фарғонадаги ислоҳотлар, инвестицион муҳит билан янада яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдик. Ўйлайманки, келажакда Фарғона водийсига, вилоятга инвестиция киритиб, ҳамкорликда иш олиб борамиз.

Бўлиб ўтган музокараларда Sun Honghui ўз компанияси ҳақида маълумот берди. Chine-Eurasian Economic Cooperation Fund компанияси 2016 йилда ташкил топган бўлиб, “Бир макон, бир йўл” ташаббуси асосида фаолият олиб боради. Унинг мақсади МДҲ  давлатлари ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришдир. Компанияга Хитойнинг икки йирик банки – Хитой Эксим банки ва Хитой Халқ банки таъсисчилик қилади.

Асосий фаолияти акциялар бозорида қимматбаҳо қоғозлар, муниципал облигациялар билан иш олиб бориш бўлиб, янги очилган компанияларга маблағ беради. Компаниянинг умумий маблағи 1 миллиард АҚШ долларидан иборат бўлиб,  маблағларни турли соҳаларга инвестиция сифатида киритиши ва 1 миллион доллардан тортиб 10 миллион долларгача миқдордаги лойиҳаларда иштирок этиши мумкин.

Ушбу фонд Chine Silk Road компанияси каби фаолият олиб боради, фақат ушбу компания асосий эътиборни МДҲга қаратганлиги ҳамда кичик ва ўрта ҳажмли лойиҳаларда иш олиб бориши билан фарқланади.

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев хорижлик  меҳмоннинг ташрифидан хурсандлиги, фонд фаолиятидан хабардорлиги ва келгусидаги муваффақиятларимизда компаниянинг ёрдамидан фойдаланиш нияти борлигини айтди.

Жорий йилнинг 25-27 апрель кунлари Хитойда бўлиб ўтган “Бир макон, бир йўл” Халқаро форумида иштирок этган Ш.Ғаниев ана шу Форум туфайли Фарғона вилоятига хитойлик йирик ҳамкорларнинг эътибори қаратилганлигини алоҳида таъкидлади. Бунинг натижасида бугунги кунда Фарғонада қатор қўшма корхоналар иш бошламоқда.

Фарғоан вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати