Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 95 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Шуҳрат Ғаниевнинг тадбиркорларга мурожаати

×

 2019-08-10 15:17:50    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 2 август куни ўтказилган видеоселектор мажлисида берилган топшириққа асосан, Фарғона вилояти ҳокими Ғаниев Шухратжон Мадаминовичнинг тадбиркорларга

МУРОЖААТИ

 

 

Ассалому алайкум, ҳурматли тадбиркорлар !!!

Фарғона вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини жадал ривожлантириш, аҳолининг даромадлар манбаини кенгайтириш ҳамда уларни тадбиркорлик соҳасига жалб қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Муҳтарам Президентимизнинг “..Тадбиркор бу ҳақиқий фидоий инсон. Шахсан мен бундай инсонларни, иккитагина иш ўрнини яратган тадбиркорни бошимга кўтаришга тайёрман. Тадбиркор бой бўлса, давлат ҳам, халқ ҳам бой бўлади, тадбиркор йўлига қарши чиқиш давлат сиёсати, президент сиёсатига қарши чиқишдирдеган сўзлари бугун ҳар бир тадбиркорнинг юрагига етиб борди.

Бугун оддий фуқаро тезроқ тадбиркор бўлишга, тадбиркорлар эса ўз фаолиятини янада кенгайтириш, ўз соҳасига янгилик ва инновацияларни жорий қилишга ҳаракат қилмоқда.

2019 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятда 5 мингга яқин янги кичик бизнес субъектлари ташкил қилиниб, уларнинг умумий сони
28,0 мингтага етди.

Кичик бизнес субъектларининг вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти таркибидаги улуши 70 фоизни, саноат маҳсулоти ҳажмида 40 фоизни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотида 97 фоизни, киритилган инвестицияларда 64,1 фоизни ташкил қилмоқда. Вилоятда экспортнинг 80 фоизи айнан кичик бизнес субъектлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан 1 трлн 368 млрд.сўм миқдорида кредитлар ажратилиб, кредитлаш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 мартага ортди.

 “Ҳар бир оила – тадбиркор” Давлат дастури доирасида 29346 та фуқаролар ва тадбиркорларга 455,6 млрд.сўм имтиёзли (8 фоиз) кредит маблағлари ажратилди.

Бундан ташқари, вилоятда “Қўқон” ЭИЗ ва 15 та кичик саноат  зоналари фаолияти йўлга қўйилди.

Шу кунгача “Қўқон” ЭИЗ ҳудудига қиймати 180 млн. доллар бўлган 94 та лойиҳалар жойлаштирилди. Лойиҳаларда 5880 та янги иш ўринлари яратиш белгилаб олинган.

Мазкур лойиҳаларни ишга туширилиши ҳисобига йилига 4,3 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва 150,0 млн. доллар миқдоридаги қисми экспортга йўналтирилади.

Вилоятнинг 11 та шаҳар ва туманларида 15 та кичик саноат зоналари ташкил этилган бўлиб, уларда 58 та ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ҳозиргача умумий қиймати 88,8 млрд.сўмлик 39 та лойиҳалар фойдаланишга топширилди. Лойиҳалар доирасида 1120 та иш ўринлари ташкил этилди.

Айни пайтда, вилоятнинг Риштон, Боғдод, Фарғона, Тошлоқ, Бешариқ, Учкуприк туманлари ва Қўқон шаҳрида кичик саноат зоналарини ташкил қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Чет эл инвестицияларини жалб қилиш учун яратилган қулай инвестиция муҳити натижасида жорий йилнинг 1-ярим йиллигида вилоят иқтисодиётига 203 млн. АҚШ долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди, 68 та янги қўшма ва хорижий корхоналар ташкил этилди.

Ушбу корхоналар асосан қурилиш, чарм пойабзал, кимё, қишлоқ хўжалиги йўналишларида Хитой, Жанубий Корея, Россия, Туркия, Таиланд ва Кирғизистон давлатлари капитали иштирокида ташкил этилди.

Бугунги кунда вилоятимизда жами 351 та қўшма ва хорижий корхоналар фаолият кўрсатмоқда.

2019 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида инвестиция соҳасини ривожлантириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Ҳамкорлик алорқаларини давом эттириш мақсадида Жанубий Корея ва Хитой давлатларига ташрифлар уюштирилди. Ташрифлар давомида бир қанча истиқболли инвестиция лойиҳалари бўйича ўзаро келишувларга эришилди.

 

 

Ҳурматли тадбиркорлар !

 

Вилоятимизда тадбиркорлик соҳасини жадал ривожлантириш, Сизларнинг фаолиятингизда юзага келган муаммоларни ўз вақтида ва тезкор ҳал этиб бориш мақсадида бундан буён ҳафтанинг ҳар шанба куни вилоятда “Тадбиркорлар куни” ўтказиб борилади.

Бугунги учрашувимизни “ОЧИҚ” деб эълон қилган ҳолда учрашувда ҳар бир тадбиркоримизни фаол иштирок этишларини сўрайман.