Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 155 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2019-08-10 15:23:23    72

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар маркази” биносида вилоят ҳокими Шуҳрат Мадаминович Ғаниевнинг вилоят тадбиркорлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимининг кириш сўзида таъкидландики, инвестиция форуми таъсирида Фарғонага инвесторлар келиши кўпайган. Инвестицион муҳит, одамлар ўратсидаги меҳр-оқибат, ўзаро ишонч, албатта, ушбу жараёнга таъсир кўрсатади. Бугунги ривожланиш жараёнида ўз  тадбиркорлоаримиз билан ишлаш баробарида иқтисодиётимиз оёққа туриб олиши учун хорижлик тадбиркорлар билан ҳамкорлик керак бўлади.

Ш.Ғаниев ўз нутқида бугунгача эришилган натижаларни айтиб ўтди. Яъни 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятда 5 мингга яқин янги кичик бизнес субъектлари ташкил қилиниб, уларнинг умумий сони
28,0 мингтага етди.

Кичик бизнес субъектларининг вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти таркибидаги улуши 70 фоизни, саноат маҳсулоти ҳажмида 40 фоизни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотида 97 фоизни, киритилган инвестицияларда 64,1 фоизни ташкил қилмоқда. Вилоятда экспортнинг 80 фоизи айнан кичик бизнес субъектлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан 1 трлн 368 млрд.сўм миқдорида кредитлар ажратилиб, кредитлаш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 мартага ортди.

 “Ҳар бир оила – тадбиркор” Давлат дастури доирасида 29346 та фуқаролар ва тадбиркорларга 455,6 млрд.сўм имтиёзли (8 фоиз) кредит маблағлари ажратилди.

Бундан ташқари, вилоятда “Қўқон” ЭИЗ ва 15 та кичик саноат  зоналари фаолияти йўлга қўйилди.

Вилоят ҳокими бўлиб ўтган учрашувда тадбиркорлар билан юзма-юз суҳбатлашиб, уларннг муаммоларига қулоқ тутди, аксариятини шу учрашувнинг ўзида ҳал қилиб берди. Муаммолар, асосан, тадбиркорлар учун, банк кредити, жой, ер масалаларида эди.

Учрашув давомида ҳоким тадбиркорларнинг саволларига жавоб берди.

Йиғилиш сўнгида вилоят ҳокимининг тадбиркорларга мурожаати ўқиб эшиттирилди.

Бугундан бошлаб ҳар шанба куни вилоят ҳокимининг тадбиркорлар билан учрашуви ўтказилади, ҳафтанинг бошқа кунлари эса шаҳар-туманларда учрашувлар белгиланади.