Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 78 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХИТОЙНИНГ ЭНГ ЙИРИК КОМПАНИЯЛАРИДАН БИРИ ФАРҒОНАГА ИНВЕСТИЦИЯ КИРИТМОҚЧИ

×

 2019-08-16 15:03:39    76

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун 16 август куни Фарғона вилояти ҳокими, Олий Мажлис сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев Хитой Халқ Республикасидан Hebei Weigeng International Import&Export company бош директори Ванг Зияо Лин хоним бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Делегация таркибида логистика компанияси директори Ванг Янг ҳамда халқаро алоқалар бўйича директор Ванг Джиян Жанглар ҳам иштирок этдилар.

Фарғона вилояти ҳокими меҳмонларнинг ташрифидан хурсанд эканлигини билдирди. Ўз сўзида вилоятдаги370 дан ортиқ хорижий компанияларнинг 40 таси Хитой компаниялари билан ташкил этилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Яқиндагина Фарғонада бўлиб ўтган Халқаро инвестиция форумида ҳам хитойлик инвесторлар қатнашиб, ҳамкорлик шартномаларини тузган эдилар.

Ванг Зияо Лин хоним ўз компанияси ҳақида маълумот берар экан, Пекин, Кванжу, Гонгконг каби шаҳарларда фаолият олиб боришларини билдирди.компания асосан логистика, экспорт-импорт масалалари билан шуғулланади ва 16 йилдан бери фаолият кўрсатади. Бир йиллик айланмаси 2 миллиард АҚШ долларига тенг. Ушбу компания Хитойнинг энг ишлаб чиқариш ривожланган Хебей провинциясида жойлашган бўлиб, хўжалик моллари, мебель, қурилиш материаллари ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи завод-фабрикалар билан ҳамкорлик қилади. Унинг фикрига кўра, ушбу завод-фабрикалар раҳбарлари Ўзбекистон, хусусан, Фарғона вилояти билан ҳамкорлик қилишга қизиқмоқдалар. Шунинг учун делегация вилоятни ўрганишга келганлигини билдирди.

Компания Фарғонада ҳамкорлик қилиш учун ишлашга тайёр 3 та лойиҳани таклиф қилди.

Биринчи лойиҳа бўйича қурилиш соҳасида, асосан йўл қурилиши соҳасида корхона очиш кўзда тутилган. Яъни, Ангрен-Поп йўлини қуришда ишлатилган материалларни ишлаб чиқарадиган корхонани Фарғонада қуриш истагини билдирдилар. Ушуб лойиҳага 4 миллион АҚШ долларидан зиёд инвестиция киритиш режалаштирилган.

Иккинчи лойиҳа эса маиший чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқилган бўлиб, компания ушбу соҳада Хитойда иккинчи ўринда туради. Ушуб лойиҳага 40 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилади. Ушбу соҳада ҳавони ифлослантириш 0 % га тенг бўлган янги технологиядан фойдаланилади. Чиқиндини қайта ишлаб, кўмир, электр, ғишт кабилар ишлаб чиқарилиши мумкин. Ушбу лойиҳа Хитойдаги Чин Хуа университети олимлари ихтироси асосида тузилган.

Учинчи лойиҳа эса  Фарғонада электромобиллар, велосипедлар, электротехника ишлаб чиқариш, терини қайта ишлаш бўйича эканлиги айтилди.

Ўзбекистонга биринчи келишим, - дейди Ванг Зияо Лин хоним. –  келишдан олдин Фарғона ҳақида маълумотларни ўргандим. Сизнинг иқтисодиётингиз ривожига оз бўлса ҳам ҳисса қўшишни истаймиз.

Ш.Ғаниев якунловчи сўзида вилоят ҳокимлиги инвесторлар учун шароитларни яратиб беришга тайёр эканлигини, ҳамкорлик иқтисодий барқарорликка олиб келишини таъкидлаб ўтди.

Музокара сўнгида эсдалик совғалари топширилди.

Ахборот хизмати