Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИГА БАҒИШЛАНДИ
2017-05-11 15:44:42 106
Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалида “Ахборот ҳавфсизлигига бўладиган хатар, таҳдидлар ва уларнинг олдини олиш” мавзусида семинар ташкил этилди.
Унда шаҳар, туман ҳокимликлари, давлат ва ҳўжалик бошқаруви органларининг ахборот ҳавфсизлигини таъминлашга масъул вакиллари, университет талабалари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази” давлат муассасаси ходимлари Миразиз Аҳмедов, Баҳодир Адилов, Аҳмаджон Акрамов, Фаррух Ҳусеновлар, вазирликнинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Жавлонбек Каримов мавзу доирасида маъруза қилдилар. “Ахборот хавфсизлиги соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий база ва уни такомиллаштириш босқичлари”, “Паролли ҳимоялаш қоидалари” мавзуларида тушунчалар берилди. Ахборот манбаларини хуружлардан ҳимоя қилиш, ташкилот маълумотларининг тарқалишини олдини олиш, шахсий компьютерларга парол қўйиш ва уни алмаштириб туришнинг тартиби, ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини муҳофаза қилиш хусусида сўз юритилди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб олишди.