Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Хитойда Ўзбекистон элчихонаси биноси очилишида Фарғона вилояти ҳокимлиги делегацияси асосий ўринда
2019-08-21 12:37:40 75
19 август куни Хитой Халқ Республикаси пойтахтида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллик байрами ҳамда мамлакатимизнинг Хитойдаги элчихонаси янги биносининг очилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, ХХР давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И ҳамда Хитойнинг сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар доиралари, Пекинда аккредитациядан ўтган дипломатия корпуси, халқаро ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ҳамда ушбу мамлакат жамоатчилиги вакиллари ҳозир бўлдилар. Тадбирга тайёргарлик жараёнида элчихона ушбу маросимни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида Фарғона вилояти ҳокимлиги билан яқин ҳамкорликда иш олиб боргани ўзининг ижобий натижасини берди. Миллий санъатимиз ва пазандачилигимиз, ўзбек халқ амалий санъати намояндаларидан иборат Фарғона вилояти вакилларининг тантанали маросимдаги фаол иштироки тадбир қатнашчиларининг алоҳида диққат марказида бўлди.Айниқса, ўз дастгоҳи билан Фарғонадан келган ҳунарманд Абдулло Мирзааҳмедовнинг миллий услубда қўлда адрас тўқиш, кулол Бунёд Юнусовнинг сопол буюмларга нақш бериш бўйича ўтказган маҳорат дарслари хитойлик меҳмонларнинг эътиборига сазовор бўлди.