Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 73 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғонада Жанубий Кореянинг KIUF университети очилди

×

 2019-08-27 14:58:53    166

PDF юклаш
Чоп этиш



Аввал хабар берганимиздек, Фарғонада Жанубий Кореянинг Сеожеонг Халқаро университети филиали очилиши кутилаётган эди. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил, 23 августда имзолаган 714-сонли қарори билан Фарғона вилоятида ушбу Korea International University in Ferghana (KIUF) университетига асос солинди. Бугун Фарғонада ушбу тарихий воқеани нишонлаш, Халқаро университетнинг  расмий очилиш тантанаси бўлиб ўтди.


Байрамона безатилган университет биноси корейс ва ўзбек миллий мусиқа ва рақслари  билан тадбирга йиғилганлар ва хорижлик меҳмонларимизни хушнуд қилди.

Тадбирни очиб бериш учун сўз вилоят ҳокими, Олий Мажлис сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниевга берилди. Вилоят ҳокими ўтган давримизга, кечаётган тарихга назар ташлар экан, вилоятимизда авваллари 5 та олий ўқув юрти фаолият олиб боргани, бугунга келиб эса муҳтарам Президентимиз яратиб бераётган шароитлар туфайли вилоятда 10-олий ўқув юрти очилаётганига урғу берди. Ҳоким ўз сўзида Жанубий Корея ва Ўзбекистон географик жиҳатдан олис масофаларда жойлашганига қарамай, инсон омилига қаратилаётган эътибор туфайли ушбу мамлакатлар тинч ривжланишда ва ягона муштарак мақсадлар билан тараққиёт сари юз тутаётганини таъкидлади.

Жанубий Корея билан таълим, иқтисодиёт, маданият, ахборот технологиялари, рақамли иқтисодиёт ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик ўз самарасини бермоқда. Ушбу алоқалар вилоятимизнинг ва мамлакатимизнинг иқтисодиёти ривожига, таълим сифатини яхшилашга катта ёрдам беради.

Бу ўқув йилида университетда очилган туризм, корейс тили, автомобилсозлик, электр ва газ муҳандислиги, гўзаллик ва бошқа шу каби 9 та йўналишнинг ҳар бирига 120 тадан, жами 1080 та талаба қабул қилинади. Ҳозирда 700 дан ортиқ ҳужжат қабул қилинган бўлиб, яна 1000 та ҳужжат навбатда турибди. Ушбу ҳужжатлар мамлакатимизнинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистондан, Россия,  Тожикистон, Қирғизистон каби давлатлардан, ҳатто Кореянинг ўзидан ҳам қабул қилинган.

Ушбу олий таълим муассасасининг очилишида катта ёрдам берган Жанубий Кореядаги Ўзбек-Корейс бизнес маркази директори, Фарғона вилоятининг фахрий фуқароси Ким Чанг Кеонга алоҳида эҳтиром кўрсатилди. У ўз сўзида бу университетни битириб чиққан мутахассислар дунёда ўз салоҳияти, билими ва иш юритиши билан энг аълоси бўлади, ушбу олий таълим муассасаси бошқаларидан фарқли ўлароқ йўналишларининг турлилиги билан аҳамиятлидир,  катта мақсадлар билан ташкил этилган университетнинг Марказий Осиёда энг яхши олий таълим муассасаси бўлишига ишонаман, дея фикр билдирди.


Корея Халқаро университети ректори Пак Жун Хо эса сўзга чиқиб, аввало ушбу олий даргоҳнинг ташкил бўлишига ҳисса қўшган Корея ва Ўзбекистон ҳукуматига, вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевга, Ким Чанг Кеонга ва бошқа масъулларга чуқур миннатдорчилик билдирди. Университет ректори ўз сўзида битирувчиларни Кореяда ҳамда Ўзбекистондаги Корея корхоналарида максимал даражада иш билан таъминлаш имкониятларини кенгайтириш бўйича гапирди. Шунингдек, унинг “ўз шогирдларимга яхши устоз бўлишга ҳаракат қиламан, бутун умримни Кореяда олий таълимни ривожлантиришга сарфладим, қолган умримни энди бу ерда зиммамдаги вазифаларни бажаришга, Ўзбекистонда, Фарғонада олий таълим рнивожига сарфлайман” деган сўзлари барчани тўлқинлантириб юборди.

Янги олий даргоҳнинг Фарғонада очилиш зарурати, мамлакатимиз тараққиёти йўлидаги ҳиссаси, келажак учун малакали мутахассисларнинг кафолатланиши учун аҳамияти борасида ФарДУ ректори Равшанжон Мақсудов, Фарғона вилояти корейс миллий маданий маркази раиси Виктор Лянлар ўз ижобий фикрларини билдирдилар.

Тадбир сўнгида Вазирлар Маҳкамасининг университет очилиши ҳақидаги қарори жаноб Пак Жун Хога топширилди ва ширинлик улашиш маросими бўлиб ўтди.

Гулбаҳор Саидғаниева