Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 292 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Учкўприкда кутубхона бузилаётгани ва тугатилаётгани йўқ

×

 2019-08-28 09:44:59    62

PDF юклаш
Чоп этиш


26 август куни Учкўприк тумани саноат касб-ҳунар коллежи ахборот-ресурс марказининг туман марказида жойлашган филиали биноси бўйича бир гуруҳ китобхонлар ва кутубхоначиларнинг туман ҳокими номига ёзган талабномалари интернет тармоқларда (телеграм, фейсбук) эълон қилинди. Унда туман марказий кутубхонасининг биноси ҳокимлик томонидан бузилаётгани ва кутубхона фаолияти тугатилаётгани айтилган. Аслида-чи? Ҳақиқатан ҳам кутубхона бузиляптими?Учкўприк тумани марказида жойлашган кутубхона биноси 2001 йилда туман ҳокимлиги томонидан қурилиб, фойдаланишга топширилган. 2006 йилда кутубхона тумандаги саноат касб-ҳунар коллежи тасарруфига ўтказилган. Кутубхона 28 601 дона китоб фондига эга. Айни пайтда кутубхонада 8 нафар ходим ишлайди. 2100 китобхон рўйхатга олинган. 2019 йилнинг 6 ойи давомида китобхонлар томонидан 20 000 дан ортиқ китоб олиб, ўқилган.Саноат касб-ҳунар коллежи ахборот ресурс маркази филиали биносининг олди фасади ва кириш қисми 2018 йилда туман марказидан ўтадиган йўлни кенгайтириш вақтида бузилган. Лекин 3 та асосий хона – ўқиш зали, китоб сақлаш хонаси ва китобхонларга хизмат кўрсатиш (абономент) хонаси сақлаб қолинган. Кутубхона ҳозирги кунга қадар мазкур хоналарда фаолият юритиб келяпти. Айни пайтда кутубхона биноси бузилаётгани ёки унинг фаолияти тугатилаётгани йўқ. Асосий муаммо – кутубхона биноси таъмирга муҳтож. Шунинг учун туман ҳокимлиги томонидан Қурилиш ва хизмат кўрсатиш коллежи ҳудудидаги 2 қаватли бино кутубхона учун ажратиб берилган. Ушбу бино жорий таъмирдан чиқарилганидан кейин кутубхона тўлиқ шу жойга кўчирилади.27 август куни туман ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев кутубхона ишчилар, блогер ва журналистлар билан учрашиб, мавжуд вазият ҳақида батафсил маълумот берди. Шундан сўнг, кутубхона ишчилари, блогер ва журналистлар кутубхона учун ажратилган бино билан танишишди.

учкўприк тумани ҳокимлиги ахборот хизмати