Shrift o'lchami Rang Rasm

Telegramm Youtube

VIRTUAL QABULXONA

INTERAKTIV XIZMATLAR

NORMATIV XUJJATLAR

Sektorlar faoliyati

OCHIQ MA‘LUMOTLAR

ASOSIY STATISTIK AXBOROTLAR

Farg'ona viloyati hokimi
Xayrullo Xayitbayevich Bozarov

Ijtimoiy tarmoqlar

Oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish maqsadida ajratiladigan imtiyozli kredit hisobidan fuqarolarga mahsulot yetkazib beruvchi ta'minotchi korxonalarning ro'yxati
<< Oktyabr 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

.

.

Farg'ona viloyati investitsion salohiyati

Saytni baholash




Yangiliklarga obuna bo'lish

Hozir saytda 33 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar


Фарғона-Боткен: ҳамкорлик кўлами янада кенгаймоқда

×

 2019-10-14 16:24:39    1

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона туманидаги қабуллар уйида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Боткен вилояти губернатори Акрам Мадумаров билан учрашди.

Бугунги кунда Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида барча соҳаларда ҳамкорлик йўлга қўйилаётгани икки томон учун ҳам катта имкониятлар яратмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қисқа вақт ичида чегараолди вилоятлар ўртасида яхши қўшнилик алоқалари йўлга қўйилди. Хусусан, Фарғона ва Боткен вилоятлари истиқболли ва кенг кўламли ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратяпти.

Учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқалар кенгайиб бораётгани, хусусан, чегара ҳудудларида кўплаб муаммолар амалий ҳал этилаётгани таъкидланди.

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 3 октябрда қабул қилинган “Фарғона вилоятининг туристик салоҳиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Фарғона туманидаги “Шоҳимардон” ва “Ёрдон” маҳалла фуқаролар йиғинида туризмни ривожлантириш концепцияси асосида кўплаб ишлар амалга ошириш режалаштирилмоқда. Тадбирда ана шу борадаги ташкилий ишларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

-Шоҳимардонга бораётган меҳмон аввало Қадамжой туманига қадам қўяди, -дейди Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев.- Биламизки, бу заминда ҳам кўплаб тарихий ёдгорликлар, сўлим масканлар бор.Туризм соҳасини ривожлантиришда Шоҳимардон ва Қадамжой ҳамкорлигини йўлга қўйиш бугун заруриятга айланди.

Шунингдек, учрашувда маданий-маърифий ва иқтисодий соҳаларда ҳам дўстлик ва ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати