Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 149 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ “ШОҲИМАРДОН”ДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

×

 2019-10-22 17:21:23    77

PDF юклаш
Чоп этиш


Шоҳимардон қишлоғи вилоятимизнинг энг чекка ҳудудларидан бири бўлиб, у ерга қўшни давлат орқали ўтиб борилади. Шунга қарамай, қишлоқ аҳолисининг турмуш фаровонлиги учун етарли шароитлар яратиш, иш ўринлари ташкил этиш, инфраструктура тизимини ривожлантириш юзасидан катта ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, ҳудудда туризм ривожи учун қўйилган қадамлар натижаси охирги йилда сезиларли бўлди. Шоҳимардон туризм дирекциясининг ташкил этилиши ва бу борада амалга оширилган ишлар шоҳимардонликлар учун даромад манбаининг кўпайишига сабаб бўлмоқда.

2019 йилнинг 21 октябр куни қишлоқ аҳолисининг ҳаёти, кундалик турмуш муаммоларини ўрганиш мақсадида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Фарғона вилоятининг анклав ҳудудида жойлашган Фарғона туманининг “Шоҳимардон” қишлоғи аҳолиси билан оммавий сайёр қабул  ўтказди. Унда сектор раҳбарлари, вилоят ташкилотлари бошлиқлари иштирок этиб, ҳудуд аҳолисининг мурожаатини ўргандилар. Аҳолини қийнаётган муаммолар ҳусусида суҳбатлашдилар.Қабул давомида қишлоқда туризм салоҳиятини ошириш, ободонлаштириш, аҳолининг турмуш тарзини янада яхшилаш борасида олиб борилган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, аҳоли билан ўтказилган юзма-юз учрашув давомида қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, транспорт, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим, маданият соҳасидаги масалалар, шунингдек, ёшларни ҳар томонлама етук этиб тарбиялаш борасидаги амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар тўғрисида суҳбатлашилди, муаммолар ечими бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Сайёр қабул давомида 100 дан ортиқ жисмоний ва юридик шахслар иштирок этиб, улар томонидан 24 та турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушди.Вилоят ҳокимининг қабули натижасида муаммолар тегишли ташкилот, бошқармалар томонидан ўрганилиб, уларни ҳал этиш учун ижрога йўналтирилди.

Ёрдон МФЙ, Шодлик кўчаси 33-уйда яшовчи Жўраев Гавхарнинг “Қассобхона учун ер майдони ажратиш тўғрисида”ги мурожаати бўйича тадбиркорлик фаолияти олиб бориш учун ер майдони ажратиб берилди, Ёрдон МФЙ, Арчазор кўчаси 3-уйда яшовчи Қаюмова Изробининг “Мактабгача таълим муассасасини таъмирлаш ишларини якунлаш тўғрисида”ги мурожаати бўйича маҳаллий бюджетдан 100 млн. сўм маблағ ажратилди.

Ёрдон МФЙ, Қизилтоғ кўчаси 69-уйда яшовчи Болтаева Хикматхоннинг Ёрдон маҳалласидаги қишлоқ оилавий поликлиникани тиклаш тўғрисида”ги, Ёрдон МФЙ, Шодлик кўчаси 5-уйда яшовчи Мадалиева Махбубахоннинг “Қишлоқда маданият уйи ташкил этиш тўғрисида”ги, Ёрдон МФЙ, Қизилтоғ кўчаси 247-уйда яшовчи Солиев Ойбекнинг “Қишлоққа банкомат ўрнатиш тўғрисида”ги, Шохимардон МФЙ, Х.Хакимзода кўчаси 61-уйда яшовчи  Сотволдиев ШукуруллонингАвтобус қатнови ва уй мехмонхонаси очиш учун кредит ажратиш тўғрисида”ги ва бошқа мурожаатларини қисқа муддатларда ижобий ҳал этиш бўйича масъул бошқарма ва ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берилди.

 Х.Умрзақов