Shrift o'lchami Rang Rasm

VIRTUAL QABULXONA

INTERAKTIV XIZMATLAR

NORMATIV XUJJATLAR

Sektorlar faoliyati

OCHIQ MA‘LUMOTLAR

ASOSIY STATISTIK AXBOROTLAR

Oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish maqsadida ajratiladigan imtiyozli kredit hisobidan fuqarolarga mahsulot yetkazib beruvchi ta'minotchi korxonalarning ro'yxati
<< Noyabr 2019 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

.

.

Farg'ona viloyati investitsion salohiyati

Ko'rib chiqilmoqda: 92 (78.6%)

Saytni baholash




Yangiliklarga obuna bo'lish

Hozir saytda 78 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab

Халқ розилиги йўлида...

×

 2019-11-01 20:19:39    81

PDF yuklash
Chop etish


Тўлалигича Қирғизистон ҳудуди билан ўралган Сўх туманининг ўзига хос муаммолари бўлган. Илгарилари озиқ-овқат, ёқилғи, қурилиш материалларини Сўхга ва Сўхда етиштирилган қишлоқ хўжалик ҳамда боғдорчилик маҳсулотларини “катта ер”га етказишда ҳам муаммолар етарлича эди. Аввало, чегара, божхона ва Қирғизистон ҳудудидан ўтиладиган 50 чақиримлик йўлда учрайдиган “бошоғриқ”лар Сўхда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш суръатларига ҳамиша салбий таъсир кўрсатиб келган. Ўзбекистон Республакси Президенти Ш. Мирзиёв бундан 3 йил авввал мамлакат тараққиёт стратегиясини белгилаганида қўшни мамлакатлар билан яқин алоқаларни қайта тиклаш, ҳамжиҳатликда тинч-тотув яшаш сиёсатини бутун дунёга баралла эълон қилганди.

Бугун Сўхда бўлган киши у Ўзбекистоннинг барча ислоҳотлар тўлақонли амалга оширилаётган ҳудуди эканига амин бўлади. Аҳоли Сўхдан Фарғонага келишда ёки аксинча, фарғоналикларнинг Сўхга боришида чегара билан боғлиқ муаммолар бутунлай ҳал этилди. Масалан, бугун биргина “Водил” чегара постидан бир кеча-кундузда 10 мингга яқин одам ҳар икки томонга бемалол ўтмоқда.

Фарғона вилояти ҳокими Ш. Ғаниевнинг иш куни тартибида бир ойда камида бир марта Сўхда фуқароларнинг сайёр қабулини ўтказиш, вилоят ташкилотлари раҳбарлари билан бирга энг чет қишлоқ ва маҳаллалар аҳолиси билан учрашиш режалаштирилган. Ноябрь ойининг илк кунида ана шундай тадбирларнинг бири бўлиб ўтди.

Сўх тумани маркази Фарғонадан 120 км узоқликда бўлса, “Ғазнов” маҳалла фуқаролар йиғини Сўхдан дарё ёқалаб ва тоғлараро бориладиган йўл билан 35 чақирим узоқликда. Бу ерда 551 та хонадон бўлиб, уларда 3165 нафар аҳоли яшайди. Ғазновликлар билан мулоқот бирон бир мажлислар залида эмас, кўча бўйлаб аҳвол билан танишиш давомида амалга оширилди. Вилоят ҳокими хонадонларга кириб, одамларнинг турмуш шароити, газ, ичимлик суви, электр, озиқ-овқат таъминоти аҳволи билан қизиқди. Гарчи, маҳалла аҳли ҳокимга бирон бир муаммоли масала қўймаган бўлса-да, ҳоким бу ерда кўрганларидан хулоса чиқариб, вилоят газ таъминоти идораси раҳбарига қишнинг совуқ кунлари хонадонларга берилаётган газ босимини кўтариш, вилоят йўл қурилиши идораси раҳбарига эса маҳалланинг марказий кўчасини асфальт қилиш ҳақида топшириқ берди.

Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинида 2016 йилдан буён бирорта ҳам жиноят содир этилмаган экан. Бу ердаги одамларнинг аҳил ва қонунга риоя этиб яшаш тажрибасини оммалаштириш тавсия этилди.

Навбатдаги учрашув “Соҳибкор” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.

–2018 йилда қишлоғимизга келганингизда шифохона ёки поликлиника қурилиши ҳақидаги масалани кўтарган эдим, – дейди меҳнат фахрийси Ҳамроли Ҳайдаров. – У тез кунларда қуриб битказилди ва бизнинг узоғимиз яқин бўлди. Айниқса, аёллар оилавий поликлиника фаолиятидан мамнунлар. Лекин яна бир илтимосимиз бор. Маҳалламизда 200 нафар мактабгача ёшдаги болалар бўлиб, уларга таълим муассасаси йўқ. Шу масалада...

Вилоят ҳокими Ҳамроли аканинг сўзини бўлиб, молия, қурилиш, мактабгача таълим бошқармалари бошлиқлари билан кичик маслаҳатлашув ўтказдида:

–Келаси йил Соҳибкор маҳалласида, албатта, боғча қурилиб, фаолият бошлайди. Уни намунавий лойиҳа асосида бунёд этишга 1.1 млрд сўм маблағ ажратишни вилоят бюджет кўрсаткичларига киритамиз, – деди.

Маҳалла аҳли қувончини ичига яшира олмай қўлини дуога очди.

“Девайрон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги учрашувда асаларичи тадбиркор, меҳнат фахрийси Асалбек Муртозобеков қишлоқда газ таъминоти  қониқарли эканини айтиб, яқинда қўшимча 2800 метр ичимлик суви қувурлари тортилганидан миннатдорлигини билдирди.

Ёши тўқсонни қувиб борган “Сариканда” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Сирожиддин Мадаминов мана 11 йилдирки бир жойда ётади. Унинг холидан хабар олиш учун вилоят ҳокими Ш. Ғаниевнинг бемор хонадонига тўсатдан кириб келиши Сирожиддин отани ҳаяжонлантириб юборди. Кўзига ёш олиб, дуога қўл очди.

Сирожиддин Мадаминов 62 йил давомида ҳайдовчилик касбини улуғлади. Уни ҳар бир сўхлик яхши танийди ва ҳурмат қилади.

–Сизга шу бугуноқ аккумляторли, тугмачалар билан бошқариладиган аравача келтириб берилади. Унда истаган ҳамқишлоқларингиз, дўстларингиз олдига ўзингиз боришингиз имкони бўлади, – деди ҳоким отахонга сиҳат-саломатлик тилаб.

Ташқарида вилоят раҳбарини юзлаб сарикандаликлар ўраб олдилар. Улар амалга оширилган ободонлик, янги қурилган хизмат кўрсатиш тармоқлари, мукаммал таъмирланган мактаб ва маҳалла аҳли учун келтирилган совға-саломлар учун миннатдорчилик билдирдилар. Шу ерда 4-мактаб ўқувчилари билан бўлган суҳбат чоғида 9-синф ўқувчиси Самандар Эркинжонов синфларда ўқувчилар сони белгиланган меъёрлардан кўплигини айтиб, янги ўқув биноси қуриб берилишини сўради. Бу масала ҳам мутасаддиларнинг кичик маслаҳатлашувидан сўнг ҳал бўлди. Ҳоким 2020 йил янги ўқув йили бошланадиган кунга қадар 300 ўқувчи ўрнига эга замонавий ўқув биноси қуриб беришни ваъда қилди.

Қирғизистоннинг Боткент вилояти ҳудудига кириб борган Сўхнинг яна бир чет қишлоғи Ҳушёрдир. Унинг табиати ўзига хос бўлиб, қирлар оралиғидан Сўх дарёсининг ирмоқлари бошланади. Учрашув чоғида ана шу қирларда 50 гектар пистазор яратилиши, ҳар бир хонадонга ундан 10 сотихдан ажратиб берилиши, кўчатлар Фарғонада экишга тайёрлаб қўйилгани эълон қилинди. Вилоят газ таъминоти идораси раҳбари 10 ноябрь кунига қадар қишлоққа табиий газ уланишини айтди.

13-мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчиси Равшан Машарипов қишлоқда футбол майдони ташкил этиш таклифи билан чиқди. Шу куниёқ 2 та мини футбол майдонига ер ажратиш ҳақида туман ҳокимининг қарори чиқарилди.

Сўхнинг таълим тожик тилида олиб бориладиган 14-мактабидаги учрашув ҳам ғоят қизиқарли ўтди. Дастлаб вилоят раҳбари тарих фанидан машғулот ўтаётган 9-синф ўқувчиларини “имтиҳон” қилди ва уларнинг билимига юқори баҳо берди. Энг билимдон ўқувчи Мохжабид Хумординова ва бошқа ўқувчиларга китоблар жамланмаси, фан ўқитувчисига эса телевизор совға қилинди.

Вилоят раҳбарининг автомашинаси тўсатдан пештоқига “Қишлоқ маданият уйи” деб ёзилган бино олдида тўхтади. У бино аҳволи билан танишди, ходимлар билан суҳбатлашди. Хулоса шундай бўлдики, келаси йил қишлоқ маданият уйи таъмирланади, унинг таркибида кутубхона ва санъат йўналишлари бўйича тўгараклар очилади.

“Қизил Қиёқ” қишлоқ фуқаролар йиғинида 2018-2019 йилларда бирорта оилада ажрим рўй бермаган. Қишлоқ аҳолиси билан бўлган учрашувда вилоят раҳбари бундай натижани муносиб баҳолади ва 10 млн сўм миқдорида мукофот пули ажратди.

Ҳа, дарвоқе, бугун Сўхдаги кам таъминланган, оиласида бемори ва фидоийлик билан меҳнат қилган фахрийлари бўлган 2179 та хонадонга бепул юқори навли ун тарқатилди.

Сайёр қабул, учрашувлар чоғи сўхликлар давлат раҳбари олиб бораётган сиёсат ва ислоҳотларни сидқидилдан қўллаб-қувватлашларини такрор ва такрор изҳор этдилар. Кўрсатилаётган ғамхўрлик вса эътибор учун миннатдорчилик билдирдилар.