Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 259 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг БАЁНОТИ

×

 2019-11-16 20:42:52    87

PDF юклаш
Чоп этиш


 «FERGANA AGENCY» сайтида эълон қилинган «Корейцы притормозили» мақоласида гўё Фарғона шаҳри «Навоий» аҳоли турар жой уйлари бузилгани ва уларнинг ўрнида бўшаган ер майдони кореялик тадбиркорларга  берилгани, аммо улар ханузгача бу ерда қурилиш - монтаж ишларини бошламаётганликлари ҳақида айтилади.
Юқоридаги келтирилган важ юзасидан Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати шуни маълум қиладики, Фарғона шаҳар ҳокимининг 2019 йил 8 – январдаги қарорига асосан шаҳарнинг «Навоий», «Соҳибкирон Темур» ва «Фаробий» кўчалари кесишмасида жойлашган  1946 – 1951 йилларда қурилган икки қаватли маънан эскирган айрим турар ва нотурар бино – иншоотларни бузиш, шунингдек бўшаган ер майдонларини шаҳар захирасига қайтариш белгиланган. Бу бинолар авария ҳолатида бўлиб, асосан хом ғиштдан тикланиб, томлари ёғоч ва қамиш билан ёпилган, пойдеворлари нураб, уларда ёрилиш ҳоллари кузатилган. Жами икки қаватли 9 та уй Фарғона вилоят қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси, Фарғона шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бўлими, Фарғона шаҳар ДСЭНМ ва бошқа тегишли ташкилотларнинг ушбу уйларда яшаш белгиланган талабларга жавоб бермаслиги ҳақидаги хулосалари олинганидан сўнг унда яшайдиган аҳолини олдиндан огоҳлантирилиб, розилиги олиниб бузилган. 
Мазкур уйларда жами 69 та хонадон мавжуд бўлиб,  уй эгаларига Фарғона шаҳар «Регистон» кўчасидаги янги қурилган тенг қийматдаги белгиланган талабларга жавоб берадиган квартиралар бепул ажратиб берилган.
 Авария ҳолатида бўлгани учун бузилган икки каватли уйлар ўрни корейс тадбиркорларига берилгани ҳақидаги ахборот тухматдан иборатдир. Агар шундай бўлганида ҳам бўшатилган ер майдонлари амалдаги қонунчиликка асосан аукцион савдосида сотилган бўлар эди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати шуни алоҳида таъкидлайдики, ҳозирда бу майдонда кўп қаватли турар ва нотурар иншоотлар қурилиши лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. Унинг қурилиши юзасидан бир қатор хорижий ва маҳаллий инвесторлар билан музокоралар юритиляпти ҳамда улар таклиф этган лойиҳалар ҳам ўрганилмоқда. Яқин кунларда уларнинг қурилиш ишлари бошланади. 
«FERGANA AGENCY» сайтида эълон килинган «Корейцы притормозили» мақоласи тухмат ва сохта ахборотдан иборатдир.
 
Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати