Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 112 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона-Хубей: ҳамкорликда янги поғона

×

 2019-11-16 21:29:18    68

PDF юклаш
Чоп этиш


Шу йилнинг 16 ноябр куни Фарғона вилоятига Хитойнинг Хубей провинцияси Савдони ривожлантириш Халқаро консуллиги раиси ўринбосари жаноб Ванг Ёнг бошчилигида 32 кишидан иборат маҳаллий ҳукумат ва бизнес доира вакиллари ташриф буюрдилар. Уларни Фарғона аэропортида вилоят ҳокими Шухрат Ғаниев кутиб олди.        

        Ташрифдан кўзланган мақсад, Фарғона вилоятининг иқтисодий инвестицион ҳолати билан танишиш, шунингдек, маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан иборатдир.

        Хубей провинциясидан ташриф буюрган делегация вилоят ҳокимининг ўринбосари М.Абдурахмонов бошчилигида Фарғона шаҳридаги “Фарғона Ясин қурилиш моллари” МЧЖ фаолияти билан танишдилар. Шундан сўнг, Қўқон шаҳрига йўл олиб, Қўқон эркин иқтисодий зонасида жойлашган “Шаффоф омад саноат” қўшма корхонаси ишлаб чиқараётган махсулотлар кўргазмасида иштирок этдилар.

        Марғилон шаҳрида жойлашган Ўзбекистон-Хитой “Наримтекс” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона фаолияти уларда катта қизиқиш уйғотди.

 

Вилоят Тадбиркорлар марказида “Фарғона-Хубей: Инвестиция ва Савдо” бизнес форуми доирасида Хубей провинциясининг Савдони ривожлантириш Халқаро консуллиги раиси ўринбосари жаноб Ванг Ёнг билан вилоятдаги тадбиркорларимизнинг учрашуви бўлиб ўтди.

        Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари М.Абдурахмонов, Хубей провинцияси делегацияси раҳбари жаноб Ванг Ёнглар сўзга чиқдилар.

        Шунингдек, учрашув давомида вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқарма бош мутахассиси Д.Ғанижонов томонидан Фарғона вилоятининг инвестицион салоҳияти юзасидан тақдимот ўтказилди.

 

Шундан сўнг маҳаллий ва Хубей провинцияси тадбиркорлари иштирокида “би-ту-би” форматдаги музокаралар олиб борилди.

        Хубейлик тадбиркорларнинг Фарғона вилоятига амалий ташрифи давом этмоқда.

 

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати