Shrift o'lchami Rang Rasm

Telegramm Youtube

VIRTUAL QABULXONA

INTERAKTIV XIZMATLAR

NORMATIV XUJJATLAR

Sektorlar faoliyati

OCHIQ MA‘LUMOTLAR

ASOSIY STATISTIK AXBOROTLAR

Oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish maqsadida ajratiladigan imtiyozli kredit hisobidan fuqarolarga mahsulot yetkazib beruvchi ta'minotchi korxonalarning ro'yxati
<< Yanvar 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Farg'ona viloyati investitsion salohiyati

Saytni baholash




Yangiliklarga obuna bo'lish

Hozir saytda 48 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab

Тантанали тадбир бўлиб ўтди

×

 2019-12-07 13:20:14    169

PDF yuklash
Chop etish


Барча жойда бўлгани каби вилоятимизда ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги кенг нишонланмоқда. Ислом Каримов номидаги театр –концерт саройида байрамга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва бошқармалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    Фарғона вилояти ҳокими Ш. Ғаниев барчани Бош қомусимиз байрами билан табриклади.

    Вилоят прокурори У. Қосимов Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг жамиятда тутган ўрни хусусида маъруза қилди.

   Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизнинг тарихий қисқа даврда босиб ўтган ривожланиш босқичларига назар ташласак, мустақил Ўзбекистоннинг том маънода суверен давлат сифатида шаклланганини, унинг дунё халқлари орасида муносиб ўрин эгаллаганини, одамларнинг яшаш шароити яхшиланаётганини кўришимиз мумкин.

Қомусимиз юртимизнинг ўзига хос ривожланиш йўли ва олдига қўйган мақсадларини, инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинлигини, озод ва обод, тинч-тотув яшаш тамойилларини ўзида мужассам этгани билан аҳамиятли. Муҳими, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти кучайиб, одамларнинг келажакка ишончи ортмоқда.

    Тадбирда вилоятимиз санъаткорларнинг байрам дастури янада файз киритди.

                                       Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати