Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 98 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАРҒИЛОН ВА ҚЎҚОН ШАҲАРЛАРИ ЯНАДА ОБОД ҲУДУДГА АЙЛАНАДИ

 2019-12-20 14:48:18    69

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокимлигида 2020-2024 йилларда Марғилон ва Қўқон шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини амалга оширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди ва келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида аҳоли фаровонлигини янада юксалтириш, урбанизация жараёнларини жадаллаштиришга хизмат қиладиган кенг кўламли саъй-ҳаракатлар бошланган. Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 14 сентябрь куни Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Қўқон ва Марғилон шаҳарларини комплекс ривожлантиришга хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича янги лойиҳалар тақдимоти билан танишиб, уй-жойлар қурилиши ва бошқа йўналишларда зарур кўрсатма ва топшириқлар берган эди. Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 14 декабрда “2020-2024 йилларда Фарғона вилоятининг Марғилон ва Қўқон шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унда бу шаҳарларда мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш, тадбиркорликни ривожлантириш, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини модернизация қилиш, хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, аҳоли бандлиги, даромадлари ва турмуш даражасини ошириш бўйича 5 йилга мўлжаллаган дастур ишлаб чиқилди.

2020-2022 йилларда Марғилон ва Қўқон шаҳарларида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати ҳам тасдиқланди. Унга кўра Марғилон шаҳрида 262 та, Қўқон шаҳрида 141 та лойиҳалар амалга оширилади. Қўқон шаҳридаги «Shaffof omadli sanoat» масъулияти чекланган жамиятида юк ташувчи каралар ҳамда электромобил ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳалар ошириши режалаштирилган. Завод қуввати йилига 2 минг дона электромобил бўлади. Лойиҳанинг умумий қиймати - 40 миллион доллар, жумладан, 24 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициядан ҳисобидан. Ҳужжатга кўра, электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш натижасида 300 та иш ўрни яратилади.

Мазкур шаҳарларда  231 та кўп квартирали уй-жойлар бунёд этилади, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари ривожлантириш, ичимлик, оқава сув, газ, электр-энергия ва иссиқлик таъминотини яхшилаш чоралари белгилаб олинган. Шунингдек, ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда уларнинг моддий-техник таъминотини янада мустаҳкамлаш бўйича ҳам манзилли рўйхат ишлаб чиқилган.

Фарғона вилояти ҳокими Ш. Ғаниев бошқарган йиғилишда мазкур лойиҳалар бўйича тақдимотлар ўтказилди. Масъулларга Марғилон ва Қўқон шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини вақтида ва сифатли бажариш бўйича аниқ вазифалар юклтилди. 

 

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати