Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 119 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТАДБИРКОР МАКТАБ БИНОСИ ҚУРИБ БЕРДИ

 2019-12-20 14:50:50    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Якунланаётган йил Бувайда туманидаги Ўрта қишлоқлик ёшлар учун ёдда қоладиган бўлди. Мазкур қишлоқда яшовчи тадбиркор Саидмаҳмуд Султонов ўз маблағлари ҳисобидан 45-умумтаълим мактаб ҳудудига қўшимча 120 ўринга эга бўлган замонавий ўқув биноси қуриб берди.

Шаҳар ва қишлоқларнинг чиройи, ижтимоий соҳаларнинг ривожланиб бориши ва такомиллашуви, одамлар ҳаётининг фаровонлашуви – буларнинг ҳаммасида тадбиркорларнинг ҳиссаси катта. Вилоятимизда ҳам бугун тадбиркорлар қўллаб-қувватланиб, уларга ҳар томонлама амалий кўмак кўрсатилмоқда. Албатта тадбиркор бой бўлса, юрт ҳам бой бўлади, ҳудудлар янада ободонлашади. Шаҳар ва туманларда эзгу амалларни амалга ошириб, элнинг дуосини олаётган тадбиркорлар ҳам кўп.

Бувайдалик тадбиркор С.Султонов хайрли ишга қўл урди. У ўз ҳисобидан 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ сарфлаб, 120 ўринли мактаб биносининг қурилишига бош бўлди.

-Мактабимизда бугунги кунда 362 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда, -дейди 45-умумтаълим мактаби директори Эркинжон Сатторов. - Фақатгина битта бино бўлиб, синф хоналари етишмасди. Ҳамқишлоғимизнинг саҳовати билан барча шароитларга эга бўлган қўшимча бино қурилиб, туҳфа қилинди. Бу бинодаги 4 та синф хонасида ёшларнинг билим олишлари учун барча шароитлар яратилган.

Бувайда туман халқ таълими бўлими мудири Адҳамжон Умаровнинг айтишича, жорий йилда инвестиция дастури асосида 8, 10, ва 13-умумтаълим мактабларида ҳам қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган.

                 Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати