Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 98 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


САИДА ОПАМИЗДАН МИННАТДОРМИЗ

×

 2019-12-24 17:52:57    73

PDF юклаш
Чоп этиш



Кеча “Кўнгил кўзи” хайрия лойиҳаси раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева Фарғонадаги махсус мактаб интернат ўқувчилари билан учрашиб, уларга спорт анжомлари, махсус дастурланган компьютер, аудиокитоблар ва янги йил совғаларини топширган эдилар.

  

Фарғона шаҳридаги махсус мактаб интернатнинг Қўқон филиалида етмишга яқин болалар ўқимоқда. Улар ҳам доимо давлатимиз ва бағрикенг саҳоватпеша инсонлар эъзозида. Бугун бу мактабда вилоят ҳокимлигининг совғалари болажонларга етказилди.

  

-Саида опамиз Мирзиёева билан Фарғона шаҳрида бўлган учрашувдан олам-олам таассурот билан келдик, - дейди 11 синф ўқувчиси Камронбек Эркинбоев. –Улар “энди биз сизлар билан бир оиламиз”, деганларида бундай меҳр ва самимиятдан тўлқинланиб кетдим. Бизга Саида опа жуда кўп совғалар бердилар.

  

Бугун эса вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳам биз таҳсил олаётган Қўқондаги мактабга бир дунё совғалар юборишибди. Мен келгусида жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлмоқчиман. Совғалар ичида спорт югуриш йўлакчаси ва гантел тошлари ҳам бор экан. Мана энди олий ўқув юртининг жисмоний тарбиядан имтиҳонига шу ерда тайёргарлик кўраман.

  

-Мен консерваторияга ўқишга кирмоқчиман, -дейди Асадбек Муҳаммаджонов. –Биз бу каби ғамхўрликка жавобан астойдил ўқиймиз ва жамиятга, халқимизга керакли инсон бўлишга ҳаракат қиламиз.

  

Мактаб ҳовлисидаги арча атрофида қувнаб ўйнаётган биронта ҳам бола совғасиз қолмади. Компьютерлар, спорт жиҳозлари ва кийимлари, турфа хил китоблар...

  

Болажонлар Ватан, меҳрибон инсонлар ҳақида ёзган шеърларидан ўқиб бердилар.

Фарғона вилоят ҳокимлиги  Ахборот хизмати