Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 137 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ҚЎҚОН” ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ҲУДУДИ – ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ

×

 2019-12-28 20:11:53    93

PDF юклаш
Чоп этиш


Мозийга қараб иш кўрмоқ хайрлидир. Дарҳақиқат шундай. Азалдан ўзининг уддабуронлиги ва салоҳияти билан “Буюк ипак йўли”нинг асосий савдо-сотиқ бешигини тебратган ота-боболар авлодимиз.

        Бугун юртбошимиз олиб бораётган иқтисодий ислоҳотлардаги очиқлик сиёсати ҳам ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда. Жумладан, янги эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш борасидаги саъй- ҳаракатлар бунга мисол бўла олади. 

          Фарғона вилоятида ишлаб чиқариш ҳамда ресурс салоҳиятларидан комплекс ва самарали фойдалана оладиган, шу аснода янги иш ўринлари яратиш, натижада аҳоли даромади ва турмуш фаровонлигини янада ошириш имкониятига эга 1 та эркин иқтисодий зона, 11 та кичик саноат зона ташкилланди.

            Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги Фармонига асосан йирик иқтисодий лойиҳаларни ўз ичига олган жами 3 та ҳудуддан иборат, 709,3 ер майдонида жойлашган “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилди. Бу ерда умумий қиймати 210,4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 95 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

            Бугун, янги йил байрами арафасида мазкур ҳудуддаги 5 та ишлаб чиқариш корхоналарининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

            Унда вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирок этиб, мамлакат тараққиётида эркин иқтисодий зоналарнинг аҳамияти хусусида, бу борада тадбиркорларга давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан ҳуқуқий ва иқтисодий кўмак берилаётганлигини, бу эса инсон омилига бўлган юксак эътибор ва ғамхўрликнинг намунаси эканлигини айтиб ўтди.                

            Тантаналар иштирокчилари “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида бугун ўз фаолиятини бошлаган ун ва ун маҳсулотлари, чорва учун озуқа ем маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Ш-Гроуп” корхонасига ташриф буюришди. Вилоят ҳокими Шухрат Ғаниев дасгохларни ишга тушуриш тугмачасини босди ва тегирмон фаолиятини бошлади.

            - Биз истеъмолдаги ун маҳсулотлари ишлаб чиқаришдан ташқари чорва емига қўшиладиган юқори калорияли оқсилли моддаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Уларнинг бир қисми кичик ҳажмли брикет шаклидадир,-дейди жамият раиси Аҳроржон Усмонов.-Бунинг учун куч ва имкониятларимиз етарли.

            Мазкур ҳудудда истеъмол бозорида талаб кучли бўлган болалар тагликлари ва аёллар гигиеник воситаларини ишлаб чиқарадиган “Пипитто” корхонаси ҳам ўз фаолиятини бошлади.

          - 700,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги бошланғич улушимиз ва 1,3 млн.доллар кредит маблағлари эвазига барпо этилган корхонамизда ишлаб чиқарилаётган болалар тагликларининг бошқа корхонадагилардан фарқи шундаки, унда сингиган намлик мутлақо юзага таъсир қилмайди, яъни чақалоқнинг танаси ҳамиша қуруқликни ҳис этиб туради,-деди корхона етакчиси Мақсудхон Мансуров.- Янгидан 40 та янги иш ўринларини яратдик, келгусида бу борадаги ишларимизни янада ривожлантириб, ўрама хом ашёни ҳам шу ерда ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз.

           - Бугун юртимизнинг қай бир гўшасига борманг қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг устидан чиқасиз. Шуни инобатга олган ҳолда биз 2,3 млн. АҚШ доллари ҳисобига гипсокартон ва қурилиш гипси ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширдик,- дейди тадбиркор “Яйпан агро инвест” МЧЖ раиси Нуриллохон Ғуломов.- Аввало шуни айтиш керакки, бугун корхонамизда 100 та янги иш ўрни яратилди. Жамоамизнинг кайфияти байрамона. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга келсак, унинг ўзига хос хусусият бўлиб, у сувга ва намгарчиликка қарши қопламага эга. Бу маҳсулотга табиий ёмғирлар, юқори намликка эга бўлган туманли ҳаво таъсир кўрсата олмайди. Келажакда шу маҳсулотимиз таркибини янада такомиллаштириб, том ёпқичлар ишлаб чиқариш режамиз ҳам бор.

        Нуруллохон Ғуломов каби тадбиркорлар кези келса ўнлаб оилалар муносиб даромад оладиган лойиҳаларни амалга оширмоқда. қозонини қайнатиши мумкин. Шу ўринда саломатликка ҳам фойдали велосипедга эҳтиёж катта, десак муболаға бўлмайди. Бугун мазкур эркин иқтисодий ҳудудда велосипед ишлаб чиқарувчи “Қўқон Байсикл” корхонаси ҳам ўз маҳсулотларини намойиш этди.

            - Лойиҳа ташаббускори сифатида 1,0 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфлаб, 30 та янги иш ўрни яратишга эришдик. Биз фаолиятимизни йиғувчи корхона сифатида эмас, балки ишлаб чиқарувчи корхона сифатида бошладик. Маҳсулотнинг 70-80 фоизи ўзимизда ишлаб чиқарилмоқда. Локализация дастури асосида велосипеднинг қолган қисмларини ҳам шу ерда ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз,-дейди корхона раҳбари Муҳсин Абдураҳмонов. 

          Шунингдек, тантанали маросим иштирокчилари суюқ травентин ишлаб чиқарадиган “Силикат универсал” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Корхона етакчиси Муҳаммадамин Абдуллаевнинг ниятлари катта.

            - Корхонада бир йилда 15-18 минг тонна яъни 50 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарамиз. Қозоғистон, Тожикистон, Россия каби ўнга яқин мамлакатларга экспорт қиляпмиз. 2020 йилдан бошлаб эса маҳсулотларимиз тузилган шартномалар асосида Осиё ва Европа мамлакатларига ҳам экспорт қилинади.

       “Қўқон” эркин иқтисодий ҳудудида тадбиркорларга имтиёз ва қулайликлар яратилиши юксак мақсад ва натижаларни кўзлаб фаолият юритишларига чексиз имкониятлар бермоқда.


                                                   Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

М.Қодиров фотолари.