Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 139 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона марказининг 120 йиллиги нишонланди

×

 2019-12-29 13:01:21    141

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўтган 120 йил ичида  Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказига не-не инсонлар қадами етмаган. Яна кўпчилик бу жойни ўз тақдири билан боғлаган. Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Охунжон Ҳакимов, Анвар Обиджон, Иқбол Мирзо, Энахон Сиддиқова, Маҳмуд Тойир каби ўнлаб Ўзбекистон халқ шоирлари, Ўткир Ҳошимов, Иброҳим Ғафуров, Худойберди Тўхтабоев, Аҳмаджон Мелибоев сингари забардаст ёзувчиларнинг қутлуғ қадамлари кўп теккан даргоҳ бу.

Бугун “Китоб, китобхонлик, кутубхона – маърифатнинг уч илдизи” номли илмий-амалий конференция ҳам ташкил этилди. Унда “Кутубхона – жамият кўзгуси”, “китоб – бадиий ва илмий интеллект”, “Архив фаолиятида кутубхоналар аҳамияти”, “Кутубхоначиликда замонавий тарғибот шакллари” мазуларида маърузалар тингланди. Кутубхона тарихига оид фильм намойиш этилди. Конференцияда вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Қосимов иштирок этди ва барчани китобхонлик байрами билан табриклади.



Аҳмад Фарғоний номидаги ахборот-кутубхона маркази фонди қарийб 350 мингдан ошди. Айни пайтда Туркия, АҚШ, Германия ва Россиядаги дунёга машҳур кутубхона муассасалари билан маърифий ҳамкорлик алоқалари, ўзаро тажриба алмашинуви йўлга қўйилган. Кутубхона нафақат бадиий ва илмий, балки тарихий, луғавий, соҳавий ва нодир адабиётларнинг кўплиги билан мамлакатимизда етакчилик қилмоқда.



Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлигининг ҳамкорликдаги ишлари ўз самарасини кўрсатмоқда. Бугунга келиб, кутубхонамизда кенг кўламда қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳамда ўқув залларини замонавий мебель жиҳозлари ва коммуникация воситалари билан таъминлаш амалга оширилиб, китобхонлар ва меҳнат жамоаси учун зарур шароитлар яхшиланди. Бугун 70 нафардан ортиқ ходим ишлайдиган ушбу зиё мажмуаси йилиги 20 минг нафарга яқин китобхонга хизмат қиляпти. Жамоада энг изланувчан ва фаол кутубхоначи-мутахассислар бирлашган.



Шу ўринда бир кичик янгиликни етказсак: академик Азизхон ва Лазизхон Қаюмовларнинг шахсий кутубхоналаридаги асарлари, улар фойдаланган китоблар вилоят кутубхонасига олиб келинди. Академик олимлар шарафига бағишлаб кутубхонада алоҳида жой ажратилиб, доимий кўргазма ташкил этилди. Беназир миллий маънавий мерос ичида Ғафур Ғуломдан тортиб Ўткир Ҳошимовгача бўлган буюк шоир ва ёзувчиларнинг ўз дастхатлари туширилган китоблар бор.

              Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати