Shrift o'lchami Rang Rasm

Telegramm Youtube

VIRTUAL QABULXONA

INTERAKTIV XIZMATLAR

NORMATIV XUJJATLAR

Sektorlar faoliyati

OCHIQ MA‘LUMOTLAR

ASOSIY STATISTIK AXBOROTLAR

Oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish maqsadida ajratiladigan imtiyozli kredit hisobidan fuqarolarga mahsulot yetkazib beruvchi ta'minotchi korxonalarning ro'yxati
<< May 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Farg'ona viloyati investitsion salohiyati

Saytni baholash




Yangiliklarga obuna bo'lish

Hozir saytda 58 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab

Шуҳрат Ғаниев: Фарғонача лутф, самимият, меҳнатсеварликни ортиқча таърифлашга ҳожат йўқ

×

 2020-01-03 17:50:33    159

PDF yuklash
Chop etish


"Фарғона деганда, биз аввало Қубо – ҳозирги Қува, Марғилон, Қўқон каби кўҳна цивилизация масканларига, бой тарих ва маданиятга эга қадимий ва гўзал бир ўлкани кўз олдимизга келтирамиз. Кўҳна Фарғона замини жаҳон илм-фани ва маданиятига Аҳмад Фарғоний, Бурҳонуддин Марғиноний, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Бобораҳим Машраб, Амирий ва Нодирабегим, Жаҳон отин Увайсий, Мавлоно Муқимий, Зокиржон Фурқат каби ўнлаб мутафаккир зотларни, улуғ шоир ва адибларни, Қодиржон Ҳайдаров сингари машҳур ҳунар усталарини етказиб бергани билан ҳар қанча фахрлансак арзийди".

Шавкат Мирзиёев


i.jpg

Фарғона вилояти 1938 йил 15 январда ташкил этилган. Республиканинг Шарқида, Фарғона водийсининг жанубида жойлашган. Шимолдан Наманган, Андижон вилоятлари, жануб ва шарқдан Қирғизистон, ғарбдан Тожикистон Республикалари билан чегарадош. Фарғонада 3 миллион 800 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Вилоятда 4 та шаҳар – Фарғона, Марғилон, Қўқон ва Қувасой ҳамда 15 та туман мавжуд.
8680c24f-0776-407a-bf3a-02c53125495b.jpg– Шуҳрат Мадаминович, вилоят ҳокими сифатида 2019 йилдаги фаолиятингиздан нечоғлиқ қониқиш ҳосил қилдингиз? Нималар кўпроқ сизни ташвишга солади? Ҳар бир вилоятнинг ўзига хос бренди бор. Сизнингча, Фарғона қайси жиҳатлари билан бошқа вилоятларга намуна бўла олади?

– Албатта йил бошида амалга ошириладиган энг муҳим устувор вазифалар белгилаб олинади. 2019 йил – Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилида ҳам вилоятимизда кўплаб соҳаларда кўзланган режа ва мақсадларимизга эриша олдик. Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан белгиланган ҳаётбахш дастурлар ижроси тўлиқ таъминланди. Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан вилоятга тааллуқли 14 та ҳужжат қабул қилинди.

Аҳоли фаровонлигини юксалтириш, ҳудудларни обод қилиш йўлида изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилди. Вилоятдаги 3 миллион 800 минг аҳоли, хусусан, меҳнатга лаёқатлиларнинг даромад кўрсаткичлари оширилишига эришилди. Саноат маҳсулотлари ҳажми 107 фоизга, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси қарийб 120 фоизга, капитал қурилиш 118 фоизга ва бошқа муҳим йўналишлар ҳам ижобий сальдони берадиган кўрсаткичларга эришилиши таъминланди. Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида саноат ва хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги йўналишларида 2019 йил 1 декабрь ҳолатига 2,5 триллион сўмлик 413 та лойиҳалар фойдаланишга топширилиб, уларда 7 минг 200 та янги иш ўринлари яратилди. Қишлоқ хўжалиги тармоқлари хусусан, пахта ва ғалладан якунланган йилда юқори ҳосил олинди. Дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда, бу йил вилоятда пахта хом ашёсидан олинадиган даромаднинг ўзи 350 миллиард сўмни ташкил этмоқда.

Бу ютуқлар ўзимизники. Аммо бу натижалар бизни қониқтиргани йўқ. Фарғона вилояти улкан салоҳиятга эга бўлиб, уни тўлиқ ишга солиш учун ҳали жуда кўплаб ишларни амалга оширишимиз керак. Хусусан, Сўх, Қўштепа туманларида экспорт кўрсаткичлари, инвестицияни жалб этиш ҳали ҳам паст даражада. Тадбиркорликни янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун барча амалий чораларни кўриш зарур.

Фарғона иқтисодий салоҳияти, миллий ҳунармандчилиги, санъати ва адабий муҳити билан нафақат юртимизда, балки дунёда ҳам машҳур. Фарғона бренди бўла оладиган жиҳатларни янада кўпайтириш олдимизда турган муҳим вазифадир. Ўтган йилда Марғилон, Қўқон шаҳарларида “Буюк Ипак йўли” халқаро фольклор-этнографик, Халқаро ҳунармандчилик фестивали юқори савияда ташкил этилди. Унда дунёнинг 80 ортиқ мамлакати вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қатнашгани ва ҳунармандларга йўллаган табриги фестивалга кўтаринки руҳ бахш этди.
11.JPG
10.JPG

Қайси бир соҳани олмайлик, бу ерда ўзига хос хусусиятлар намоён бўлади. Фарғонача лутф, самимият, меҳнатсеварликни ортиқча таърифлашга ҳожат йўқ. “Фарғона мактаби”, “Фарғона тажрибаси” деган иборалар ҳам бежизга айтилмайди.

– Вилоятнинг инвестициявий салоҳияти юқори. 2019 йилда мазкур йўналишда қандай ишлар бажарилди? Йирик лойиҳаларнинг барчаси ишга туширилдими?

– Дарҳақиқат, Фарғона – Марказий Осиёнинг гавҳари, йирик индустриал ва маданий марказлардан бири саналади. Фарғона вилояти ер ости ва ер усти табиий бойликлари, мўътадил иқлими билан ажралиб туради.

Ҳудудда кон-металлургия, кимё, энергетика, нефт-газ, машинасозлик ва қурилиш материаллари тармоқларининг энг йирик саноат корхоналари фаолият олиб бормоқда. Нефть, уран, гранит, мармар, гипс каби ўндан ортиқ ноёб табиий қазилмалари билан машҳур. 1,2 миллион тонна нефть маҳсулотларини қайта ишлаб, 351,4 минг тонна турли кимёвий маҳсулотлар ва минерал ўғитлар, карбамид, селитра, суперфосфат етказиб берилди.
5.JPG
6.JPG

Шу билан бирга, вилоят тўқимачилик, тикув-трикотаж, мато ишлаб чиқариш саноатида ҳам етакчи ўринни эгаллайди. Вилоятдаги боғлар, полиз экинлари, узумчилик, картошкачилик, бошоқли экинлар, сабзавотчиликка алоҳида аҳамият қаратиб келинмоқда.

Буларнинг барчаси вилоятнинг улкан инвестиция салоҳияти ва жозибадорлигини билдиради.

Муҳтарам Юртбошимизнинг ўтган йил май ойида Фарғонага ташрифлари давомида вилоятда 2019 йилнинг май ойидан 2020 йилнинг май ойигача хорижий инвестицияни жалб этишни кескин ошириш ва саноатни ривожлантириш бўйича “Зарбдор йиллик” эълон қилиниб, унга тўғридан-тўғри инвестициялар киритиш борасидаги вазифалар белгилаб олинди.

Вилоят ҳокимлиги делегациясининг Жанубий Корея, Хитой, Россия, Латвия, Беларусь каби давлатларга хизмат сафарлари уюштирилиб, иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш борасидаги 30 дан ортиқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди ва бугунги кунда улар ўз самарасини бермоқда. Хусусан, вилоятда хорижий инвестицияларни ўзлаштириш кўрсаткичларига назар солсак, ўтган 3 йил давомида бу рақамлар 10 баробарга ўсиб, 2019 йил якунида 350 миллион доллардан ортди. 2019 йилнинг ўзида 126 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ташкил этилиб, уларнинг сони 409 тага етди ёки ўтган йилга нисбатан 1,5 мартага ортди.

Фарғона вилояти билан Жанубий Кореянинг Инчхон, Гванжу, Россиянинг Вологда, Пермь, Оренбург, Уфа, Беларуснинг Гомель, Латвиянинг Рига, Хитойнинг Хубей, Шаньси, қўшни давлатлардан Тожикистоннинг Сўғд, Қирғизистоннинг Баткен вилоятлари ўртасида яқин иқтисодий ҳамкорлик ва дўстона алоқалар йўлга қўйилди.

2019 йилнинг август ойида вилоятнинг инвестиция салоҳиятига бағишланган “Фарғона – Халқаро инвестиция форуми” ўтказилди ва унда Хитой, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Эрон, Россия, Туркия, Белоруссия ва қўшни давлатларнинг йирик инвесторлари, 12 та давлатнинг элчилари, дипломатик корпус вакиллари иштирок этиб, 312 миллион долларлик инвестиция ва 45 миллион долларлик савдо келишувлари имзоланди.

Саноат тармоқларига хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш ҳисобига 20 дан ортиқ йирик лойиҳаларни амалга оширдик. Жумладан, “Листем Фергана” Ўзбекистон –Корея қўшма корхонасида қиймати 8,1 миллион доллар бўлган Марказий Осиёда ягона рентген аппаратлари, “Винкемикал” Ўзбекистон – Корея қўшма корхонаси томонидан қиймати 3,2 миллион доллар бўлган термо изолияцион обойлар ишлаб чиқариш лойиҳалари фойдаланишга топширилди. Бундай мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин.

Бошлаган ишимизнинг ижобий давоми сифатида 2020 йилда ҳам 500 миллион доллардан ортиқ хорижий инвестицияларни жалб этиш борасида аниқ вазифаларни белгилаб олганмиз. Бунинг учун бизда барча имкониятлар етарли ва уни ишга солиш учун бор куч-ғайратимизни сафарбар этамиз.

– Фарғона вилоятида анклав ҳудудлар бор, бу Шоҳимардон ва Сўхдир. Бу ерларга инвестициялар олиб кириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳолини ҳаётдан рози қилиш учун асосий эътибор нималарга қаратиляпти?

– Муҳтарам Юртбошимизнинг меҳри ва эътиборини бугун Сўх ва Шоҳимардон халқи юракдан ҳис этиб яшамоқда. Қирғизистон Республикаси ҳудудидан ўтиб борилгани ва йиллар давомида чегарадан ўтишдаги қийинчиликлар ушбу ҳудудлар аҳолисига жиддий муаммо бўлиб келгани айни ҳақиқат.

sho_imardon_z_ba_riga_chorlamo_da.jpg
13 (1).jpg
Президентимиз Шавкат Мирзиёев юритаётган оқилона сиёсат туфайли қўшни мамлакатлар билан дўстона алоқаларимиз яхшиланиб, чегарадаги муаммолар ижобий ечимини топди. Аҳоли бундан жуда ҳам миннатдор. Мазкур ҳудудларни ривожлантириш мақсадида алоҳида дастурлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этиляпти. Айниқса, кейинги йилларда Сўх туманида биргина саноат йўналишида ўнлаб янги лойиҳалар ишга туширилиб, аҳолининг бандлиги таъминланди. Таълим ва тиббиёт масканлари кўркам қиёфага кириб, қишлоқларнинг ҳам инфратузилмаси яхшиланиб бормоқда.
photo5359670056839129866.jpg

Шоҳимардонни туризм марказига айлантириш мақсадида ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. 2019 йил 3 октябр кунги “Фарғона вилоятининг туристик салоҳиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарорининг қабул қилиниши эса яна бир эзгу иш бўлди. Мазкур қарор асосида янги-янги оромгоҳлар, барча тоифа сайёҳлар, жумладан, хорижий туристлар учун ҳам муносиб шароитлар яратиш юзасидан аниқ тадбирлар белгиланган. Янги йил байрами арафасида бу ерда янги сиҳатгоҳ ишга тушди. 2020 йилнинг дастлабки кунлари эса Маданият уйи иш бошлади. Бу йил Шоҳимардонда туризм бўйича катта халқаро анжуман ўтказиш ниятидамиз.
photo5359670056839129871.jpg

– 2019 йилда Сизнингча фарғоналикларнинг тафаккурида қандай ўзгаришлар рўй берди?

– Ҳар гал ҳудудларда аҳоли билан мулоқотда бўлиб, уларнинг дунёқараши ҳам ўзгариб, янгиланиб бораётганига гувоҳ бўламан. Давлатимизнинг очиқлик сиёсати бунда муҳим аҳамият касб этмоқда. Илгарилари давлат бор, ҳаммасини қилиб беради, деган фикр бўларди. Бугун эса тамомила бошқача. Масалан, юртимизга тўғридан тўғри инвестицияни олиб киришда тадбиркорнинг ўзи ҳам иштирок этяпти. Чунки эртага даромадини унинг ўзи кўради. Қишлоқ хўжалигида кластер тизимининг жорий этилгани фермерларнинг меҳнатига муносабатини бутунлай ўзгартиргани рост.
13.JPG
16.JPG

Улар “кун ўтса бўлди” қабилида иш тутмайди. Бугун ерга қарамаган, экинни вақтида экмаган фермер кластер корхонаси билан тузилган шартномани бажармаслиги аниқ. Бажара олмаса, даромад ҳам йўқ. Фермерлар ҳаракатга тушиб қолди. Кластер корхонаси ҳам иш ҳақидан тортиб, барча харажат ва таъминотни ўз вақтида қилиб бермоқда. Қувонарлиси, ҳар бир юртдошимизда ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси кучайди.

– Токио Олимпиадасида фарғоналик спортчиларнинг иштироки кутиляптими?

– Вилоятимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ҳам доимий эътибордаги масалалардан. Фарғоналик ёшлар ҳам турли халқаро мусобақаларда иштирок этиб, юрт байроғини баланд кўтариб келаётгани барчамизга фахр, ифтихор бағишлайди. Миразизбек Мирзахалилов Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксда ҳам кучли эканлигини кўрсатяпти.

Вилоятимиз спортчилари 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритиш учун астойдил ҳаракат қилмоқда. Вилоят ҳокимлиги ҳам уларни доимо қўллаб-қувватлаб, амалий кўмак бериб келмоқда. Ҳозирга қадар Расулжон Абдураҳимов спорт гимнастикаси бўйича йўлланмани қўлга киритди. Яна ўндан ортиқ номзодлар Олимпия ўйинларининг қатнашчиси бўлиш имкониятига эга. Бу сўнгги мусобақаларда ҳал бўлади.

– Сизнинг ҳаётингизда китоб ва оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва таъсири қай даражада?

– Китоб – ҳаётимнинг ажралмас қисми. Мен аввало ўзбек мумтоз адабиётини севиб ўқийман. Болалигимда, ҳатто мактабга бормасдан бувижонимдан соатлаб ғазаллар тинглардим. Навоий, Фузулий, Машраб, Увайсий, Нодира, Ҳазиний, Ҳувайдо ҳақида илк бор у кишидан эшитганман ва бувим менга бу алломалар битган сатрларни ёдлатар эди. Кейинроқ Абдулла Қодирий, Абдулла Қаҳҳор, Саид Аҳмад, Ойбек, Пиримқул Қодиров, Чўлпон, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Охунжон Ҳакимов асарлари кундалик йўлдошим бўлди. 25 йилдан буён раҳбарлик лавозимидаман. Китоб ўқиш мен учун энг севимли машғулот. Афсус, бунга етарлича вақт ажратиш менинг лавозимдаги инсон учун анча мушкул. Шундай бўлса-да, қўлимга қизиқарли китоб тушиб қолса, туни билан мижжа қоқмай ўқиб чиққан вақтлар ҳам бўлади.

– Оммавий ахборот воситалари ҳақида ҳам сўрагандим...

– Матбуот жамиятни ҳаракатга келтирувчи кучлардан бири, шубҳасиз. Шу маънода унинг ҳаётдаги ўрни беқиёс. Агар у холис, пок ниятда бўлса халқни, унинг онгини тўғри йўлга, тўғри фикрга бошлайди. Аммо... баъзида бўладигани каби аслида етарлича асосли далиллар бўлмаса-да, амалдорми, демак, у салбий образ деб талқин қилиш адолатдан эмас.

– Ҳоким Ғаниевни Ўзбекистонда деярли барча танийди, десак муболаға бўлмас, лекин унда бирор бир интернет сайти мухбири ёки блогер интервью ололмаган. Бу тасодифми ёки...

– Мана, сизнинг саволингизга жавоб бериб ўтирибман-ку. ЎзА давлатимизнинг расмий давлат ахборот агентлиги. Мен уни доим кузатиб бораман. Шунингдек, бошқа интернет сайтлардаги холис мақолаларни ҳам ўқийман. Блогерлардан менга Хушнудбек Худайбердиев, Нигора Алимова ёқади. Улар ҳар доим фақат далилларга асосланиб, уни икки-уч томонлама ўрганиб, сўнг адолатли фикр юритади. Менимча, у интернет сайти мухбирими, блогерми, шундай тамойил, шундай мезонда ишлаши керак. Оммавий ахборот воситаси ҳам, блогер ҳам сохта обрў учун шов-шув кўтармаслиги, далилларга бир ёқлама ёндашмаслиги зарур, деб ўйлайман.

– Давлат хизматчиси ким ва у қайси фазилатларга эга бўлиши лозим?

– Халқ манфаатини ўз манфаатидан юқори қўя олган фидоий, билимдон ва пок ниятли етук мутахассис, ташаббускор ва ташкилотчи. Бу фазилатларга эга бўлмаган раҳбар эса узоқ ишлай ололмайди.

– Халқимизга Янги йил тилакларингиз...

– Янги йил юртимизга янада фаровонлик, тўкинлик, қут-барака олиб келсин. Юртдошларимизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик ва бахт-саодат тилайман. Ҳар бир хонадонда тўю шодиёналар бўлсин!