Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ БИЛАН САРДОРЛАР УЧРАШУВИ
2020-01-27 10:45:33 83
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашида Фарғона вилоят ҳокимининг Жамоат ва Диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Жамшид Хатамов билан 9 нафар вилоят, 19 нафар маҳаллий “Камалак” болалар ташкилоти раислари ҳамда 140 нафар ёшлар етакчиларининг учрашуви ўтказилди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда 2020 йил 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Парламентга қилган Мурожаатидан келиб чиқиб, 2020 йил ёшлар сиёсатида туб бурилиш йили бўлиши, шу аснода ёшларга салбий таъсир ўтказаётган оммавий маданиятга қарши курашиш, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда сардорларнинг иштироки хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Учрашувда Фарғона вилояти хокими ўринбосари Жамшид Хатамов сўз олиб, янги авлод вакилларининг ташаббусларини амалга ошириш уларнинг олдида турган энг муҳим вазифаларидан бири эканлиги, уларнинг мақсад-муддаоларини яқиндан билиш, уларни катта-катта ишларга сафарбар этишда бундай мулоқотлар жуда зарур эканлигини таъкидлаб ўтди.
Фарғона вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати