Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
АҲОЛИГА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ДЕПУТАТЛАР ТОМОНИДАН ЎРГАНИЛМОҚДА
2020-02-07 19:47:17 136
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, парламент қуйи палатасининиг инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси аъзоларидан иборат ишчи гуруҳи Давлат Хизматлари Агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий тузилмасида Электрон ҳукумат соҳаси амалиётига оид қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси самарадорлигини ўрганмоқда.
Депутатлар давлат хизматларини электронлаштириш соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш, давлат органларида ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларининг идоралараро интеграция қилинишини таъминлашга қаратилган бир қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиши кўзда тутилган.
Олий Мажлис депутатларидан иборат ишчи гуруҳ ДХА Фарғона вилоят бошқармаси ва шаҳар агентлигида соҳа фаолияти билан танишдилар, аҳолига хизмат кўрсатишдаги қулайликлар ва тажрибаларни умумлаштириб, айрим муаммолар ҳақида фикр алмашишди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев бошчилигидаги қўмита аъзолари шунингдек, вилоятнинг 4 та ҳудудида - Олтиариқ, Ёзёвон, Бағдод, Учкўприк туманлари Давлат Хизматлари Марказлари фаолиятини ҳам ўрганиши режалаштирилган.
Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube