Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 95 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БУЮК МУТАФАККИРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

×

 2020-02-08 15:06:01    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Мени мен истаган ўз суҳбатиға аржуманд этмас,

Мени истар кишининг суҳбатин кўнглим писанд этмас.

Алишер Навоий.

Ушбу мисралар ҳар биримизни Ҳазрат Навоийнинг кўнгил гулшани сари одимлайди. Шоирнинг ғазалларидаги ватанпарварлик, эзгулик, мехр, оқибат, тинчлик каби ҳислатларининг акс этганлиги сабаб мана неча йилдирки, шеърият иҳлосмандлари томонидан ёд олинмоқда, мақомчилик йўналишида ҳам Навоий бобомизнинг шеърият бўстонидаги сара ғазаллари ижро этилиб, турли фестивалларда хорижликларнинг олқишига сазовор бўлмоқда.

Мамлакатимизда ҳар йили анъанага айланган буюк бобокалонларимизга эҳтиром сифатида уларнинг қутлуғ таваллуд кунлари кенг миқёсда нишонланиб келинмоқда.


Бугун, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев, вилоят жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирокида вилоят марказидаги “Алишер Навоий” мажмуасига келиб, буюк шоирга эҳтиром кўрсатилди.

Тадбирда вилоят ҳокими, сенатор Ш.Ғаниев барчани буюк мутафаккир, шоир, сўз мулкининг султони Низомиддин мир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги билан табриклади.


Шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими раҳбари Э.Сиддиқова, Филология фанлари доктори Х.Жўраевлар шоирнинг ижодини пухта ўрганиш, асарларини қайта ва қайта ўқиш, уларда улуғланган ғояларнинг ёш авлод тарбияси учун муҳим эканлигини таъкидлаб ўтдилар.


Тадбир давомида Алишер Навоий ғазалларидан намуналар ўқилди. Шоир ғазаллари билан куйланувчи ашулалар ижро этилди. 


Шоирга “Эҳтиром” тадбири сўнггида иштирокчилар Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube