Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БАЙРАМГА МУНОСИБ ТУҲФА

×

 2017-05-12 16:51:13    98

PDF юклаш
Чоп этиш


Хотира ва Қадрлаш куни байрами арафасида Тошкент шаҳрида ўтказилган

бокс бўйича Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган Бектемир Мелиқўзиев Фарғона шаҳрида тантанали кутиб олинди


Хабарингиз бор, пойтахтимиз бир ҳафта давомида бокс бўйича нуфузли  Осиё чемпионатига  мезбонлик қилиб, унда 10 нафар чарм қўлқоп усталаримиз рингга кўтарилдилар.

Фарғона бокс мактаби тарбияланувчиси Бектемир Мелиқўзиев ҳам қитъа биринчилигида муваффақиятли иштирок этиб, терма жамоа ҳисобига олтин медални тақдим этди.      

Олимпиада совриндори  ҳамда  Осиё  чемпиони Фарғона шаҳрида байрамона кайфиятда, олқишлар  билан  кутиб  олинди. Вилоят Тадбиркорлар марказида бўлиб ўтган ғолиб спортчини шарафлаш маросимида вилоятимиз спорт жамоатчилиги вакиллари, устоз мураббийлар, спортчи ёшлар иштирок этдилар.

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Бектемир Мелиқўзиевни қутлаб, унинг ғалабаси Хотира ва Қадрлаш кунига халқимизга, айниқса, фарғоналикларга муносиб туҳфа бўлганини таъкидлади.      

– Мамлакатимизда спортга катта эътибор қаратилиб, мавжуд спорт объектлари замонавий қиёфага келтирилмоқда. Сўнгги йилларда спортчиларимиз қайд этаётган натижалар, хусусан, ўтган йилги Рио де Жанейро олимпиадасида қўлга киритилган ютуқлар бунинг яққол исботидир, –деди вилоят раҳбари.

Шундан сўнг чемпионга қимматбаҳо совғалар топширилди. Бектемир ва унинг устозига зарбоф тўнлар кийдирилди.

Учрашувда маҳоратли ёш боксчининг Осиё чемпионатидаги жангларининг ҳаяжонли лаҳзалари намойиш этилди. Тадбир иштирокчилари ҳаяжон билан ўйинларни кузатиб, олқишлаб турдилар.

Осиё чемпиони чемпионатнинг ҳар бир жанги муросасиз ва қийин кечганини, она Ватан шарафини муносиб ҳимоя қилиш, халқнинг ишончини оқлаш учун бор куч ва имкониятини ишга солганини ғурур билан айтиб ўтди.       

– Шогирдим ғалабаси менинг ғалабам,  – дейди чемпионнинг мураббийи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози Маъруфжон Аҳмедов. – Ҳар бир мураббий шоҳсупанинг энг баланд поғонасида шогирдини кўриб, унинг бу ютуғидан роҳатланади, тортган машаққатлари бир зумда унутилиб кетади.  Фарғонанинг фахри бўлган шогирдимнинг олтин медали Хотира ва Қадрлаш куни байрамига муносиб совға бўлганлигидан бахтиёрмиз! Билагимизда кучимиз бор экан, юртимиз байроғини жаҳон узра ҳилпирашига ўз ҳиссамизни қўшаверамиз!