Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 79 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТАЙИНЛОВ

×

 2020-02-20 21:28:00    144

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун, 20 февраль куни Фарғона вилояти ҳокимлиги мажлислар залида вилоят фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоят сектор раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоят ташкилот раҳбарлари, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, шаҳар, туман ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, шаҳар, туман ички ишлар бўлими бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, шаҳар, туман “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Оила” марказлари раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Шунингдек, фаоллар йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Олим Солиев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими Фурқат Ходжаев қатнашдилар.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан маҳаллаларда тўпланиб қолган муаммо ва камчиликларга самарали ечим топиши, тинчлик-осойишталикни асраб-авайлаш йўлида барча саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун соҳага масъул алоҳида давлат идораси – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигини ташкил этиш таклифи билдирилган эди.

2020 йил 18 февраль куни “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони ҳамда ушбу фармонга мувофиқ “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Олим Солиев сўзга чиқди ва Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан:

- Саидмурод Аминжоновни вилоят ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси бошлиғи,

- Комила Кавлановани унинг 1-ўринбосари,

- Топволди Холдоров ва Дилмурод Асқаровларни ўринбосар лавозимига тавсия этилгани, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бу номзодларни қўллаб-қувватлаганлигини билдирди.

Йиғилишда сўзга чиққан Машрабжон Хурбоев, Тўлқиной Тожиева, Зоҳиджон Ашуровлар номзодларни жуда муносиб танланган инсонлар дея улар бошчилигида янги тизимда ҳамжиҳат ишлашликларини билдирдилар.

Сўзга чиққан Саидмурод Аминжонов катта ишонч учун давлат раҳбарига миннатдорчилик изҳор этди ва бу лавозимда бор куч, билим, тажрибасини сафарбар қилиб фидойилик билан ишлашга ваъда берди.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев номзодларни узоқ йиллардан буён шахсан танишини, улар ватанпарвар ва иродали инсонлар эканини айтиб, келгуси ишларида муваффақиятлар тилади.

Саидмурод Аминжонов Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев қарори билан Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

 Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube