Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 206 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ТАШАББУСИ: ЖУРНАЛИСТЛАРНИНГ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2020-02-22 18:43:19    76

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона журналистика тарихига яна бир муҳим воқелик ёзиладиган бўлди. Бугун Фарғона шаҳрида "Жамият ва оммавий ахборот воситалари" мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди.    

       Унда қўшни Қирғизистон республикасининг Баткен ва Ўш вилоятлари, Тожикистон республикасининг Суғд вилояти журналистлари ва Ўзбекистоннинг йирик ОАВ раҳбарлари, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси  раиси ҳамда Андижон, Наманган вилоятларининг журналистлари иштирок этишди.
100дан ортиқ ОАВ вакилларига мезбонлик қилган конференция Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ташаббуси билан ўтказилди.

       Халқаро конференциянинг очилиш маросимида Фарғона вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов иштирок этиб, конференция қатнашчиларига вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг табригини етказди ва унинг ишига муваффақият тилади.

        Семинар дастуридан ўрин олган жамиятда очиқлик, сўз эркинлигини таъминлашда ижтимоий тармоқларнинг иштироки, журналист текширувида қонун ва амалиётнинг уйғунлиги, ОАВларнинг жамият янгиланишига таъсири, сиёсат ва журналистика, интернет журналистиканинг замонавий тенденциялари, глобал сиёсатда ахборотнинг ўрни каби ғоят долзарб мавзулар юзасидан маърузалар эшитилди. Улар юзасидан ўзаро фикр алмашилди, таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.     

Шерзодхон Қудратхўжаев, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, профессор – ОАВ ва интернет журналистикаси учун чегара бўлмаслиги керак. Бугун амалий ишлар, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлатлари ҳамкорлигидаги "Телекўприклар"ни тиклаш, 3 тилда чиқадиган газеталар чоп этиш, интернет ОАВ ўртасида янги лойиҳалар ҳақида батафсил гаплашдик, аниқ режалар белгиладик.

Аҳмаджон Мелибоев, Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети доценти – Журналистларнинг фаолиятини эркинлаштиришга доир давлат ва ҳукумат томонидан кейинги 3 йилда катта ишлар қилинди. Босма ва электрон ОАВ ларнинг бугун сиёсат майдонида асосий куч сифатида кўришимиз мумкин. Қўшни давлатлардаги ҳамкасбларимиз билан ҳамкорликни кучайтириши керак. Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ташаббуси мақсад томон қўйилган қадам бўлди.           

        Соҳиба Шокирова, “Ўш садоси” газетаси бош муҳаррири– Бугунги конференциянинг журналистлар учун аҳамияти жуда катта. Тадбир нафақат соҳа янгиликларидан хабардор қилишга, балки ўзаро тажриба алмашишга имкон яратаётгани эътиборга молик.  

Конференцияда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси С.Ҳакимов, Ташқи ишлар вазирлиги “Дунё” ахборот агентлиги директори С.Суяров, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори ўринбосари Ж.Мелиқулов, Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари М.Обидов , “Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталари бош муҳаррири С. Шукуров,  “Daryo.uz” сайти Наманган вилоят мухбири  А.Абдувалиев ва бошқалар мамлакатимизда матбуот ва сўз эркинлиги борасида амалга оширилаётган ишлар, оммавий ахборот воситаларининг халқлар дўстлигини мустаҳкамлашдаги ўрни ҳақида фикр –мулоҳазалар билдиришди.

Фарҳод Жўраев, Тожикистоннинг "Суғд ҳақиқати" вилоят газетаси бош муҳаррири – Ўзаро самимий суҳбат, эркин фикр алмашишга асосланган конференция қардошлик ришталаримиз мустаҳкам, урф-одатларимиз ўхшаш эканлигидан далолат беради. Ташкилотчиларга шундай имконият яратиб берганликлари учун миннатдорлик изҳор қиламиз.

        Конференция иштирокчилари шу куни Фарғона шаҳрида амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар.

 Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Facebook, Telegram, Веб сайт,YouTube