Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 188 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОНА ЕР ҚИЗИГА ЮКСАК ЭҲТИРОМ

×

 2020-03-05 20:07:05    215

PDF юклаш
Чоп этиш


     Байрам арафасида Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор Лолахон Муротова Президентимизнинг эҳтиром табригини қабул қилди.

     Кимдир жоним фидо, сенга Ватаним, дея хитоб қиларкан, ортида оиласи, жигарбандлари унинг суянчиқлари турганини билади ва у шу омилдан куч-қувват олади. Бизнинг Лола опа эса Ватан сувратини жонига туташган далаларда кўради. Унинг ишонгани, суянгани, бу дунёда топган нодир дунёси Она Ер. У ер билан тиллашади, ер билан сирлашади.

      Тупроқнинг на шакли-шамойили бор, на муаттар ҳиди?! Лекин олтину олмослар унинг бағрида, энг нафис ва хуш ифор гуллар ундан унади. Ана шу қутлуғ неъмат Лола опа сингари тупроқсевар инсонларга беҳисоб инъомлар билан бирга қадриабадлик ва улуғлик мақомини ҳам беради.

      Жасоратли ўзбек аёлининг чинакам тимсоли - Лолахон Муротованинг узоқ йиллик меҳнатлари қадр топган кунларига гувоҳ бўлиш унинг елкадошлари учун ҳам шараф. Қаҳрамоннинг далаларида кўклам нафаси кезиб, баҳорнинг мўъжизавий ҳислати акс этаётган байрамона кунларда унга Президентимизнинг оташин саломи йўғрилган эҳтиром табриги ва совғаси келди.

Ўша дақиқаларда юртимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев телефон орқали Лолахон Муротовани кириб келаётган 8 март-Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан қизғин муборакбод этди.

    Опанинг хонадони Юртбошининг юксак эҳтиром зиёси билан нурланди. Хонадонга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева,Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев ва вилоят фаоллари Ўзбекистон Қаҳрамони билан дийдорлашиб, Президент эътибори замирида халқимизнинг меҳри ва эъзози мужассам эканини эътироф этишди.

   Ўз навбатида қаҳрамон аёл мамлакат Президентига бундай ҳурмат ва эътибор учун ташаккур билдираркан, бундан буён ҳам элимиз фаровонлиги, дастурхонларимиз тўкинлиги йўлида фидоийлик билан меҳнат қилишга, азму шижоатини Она Ватан истиқболига бахш этишга сўз берди.

   Тупроқсевар кўнгилга, жасоратли аёл қалбига минг таъзим!

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube