Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


АЁЛГА ЭҲТИРОМ ...

×

 2020-03-05 20:29:19    113

PDF юклаш
Чоп этиш


    Фарғона водийнинг марвариди, аёллари ҳам унинг табиатига мос. Вилоятнинг аёллари жамиятнинг ҳар бир соҳасида улкан ишларни уддасидан чиқиб келганлар. Ана шундай жасоратли, меҳнаткаш аёл, бувайдалик фермер, Ўзбекистон Қаҳрамони Патилахон Эргашева бўладилар.

    Бугун 5 март куни вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев, Олий Мажлис Сенати аъзолари Энахон Сиддиқова, Топволди Холдоров ва вилоят фаоллари қаҳрамон аёлнинг хонадонига кириб бордилар. Патилахон Эргашевани 8-март-халқаро хотин-қизлар куни билан табриклаб, баҳор гулларини ҳадя этишди. Вилоят деҳқонларининг устозларидан бири бўлган “опа”га узоқ умр, сиҳат-саломатлик тиладилар. 

    Бу ташриф том маънода фарғоналикларнинг номини шон-шарафларга буркаган, меҳнат ва матонатда ўзбек аёлининг сиймосига айланган Патила аяга унутилмас шодлик ҳадя этди.

    - Жаннатмакон юртимизга кўз тегмасин. Юртимиз обод, халқимиз тинч ва фаровон ҳаёт кечирсин. Юртбошимиз олиб бораётган оқилона ва халқпарвар сиёсатини доимо қўллаб-қувватлаймиз. Фарзандларимиз ҳам эзгу ишларимизнинг давомчилари бўлишсин, халқнинг қаҳрамон фарзандлари кўпаяверсин, -дея дуо қилди Патилахон ая Эргашева.

     Ҳа, аёлга эҳтиром, келажакка, ҳаётга эҳтиромдир. Ватан қаҳрамонларининг ҳаёт йўллари ёшларга ибрат бўлиб қолаверади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

 Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube