Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 113 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ДЕПУТАТГА МАЪМУРИЙ ҚАМОҚ ЖАЗОСИ ТАЙИНЛАНДИ 

×

 2020-04-02 09:53:22    92

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда қонун устувор бўлиб, бугунги карантин даврида эса барчамиздан белгиланган қоидаларга амал қилиш бот бот такрорланмоқда. Афсуски, халқ депутатлари Қўқон шаҳар кенгаши депутати М.А. буни унутган ҳолда ҳуқубузарликка қўл урди.

У 28 март куни соат тахминан 22:30ларда Халқ депутатлари Қўқон шаҳар кенгаши депутатлари аъзо бўлган телеграм канали орқали ички ишлар ходимларига нисбатан қўпол сўзлар ишлатиб, уларга нисбатан камситувчи ҳақоратомуз фикрлар билдириб, ИИБ ходимларининг ўз вазифаларини бажариши билан боғлиқ қонуний талабларини бажармасликка омма олдида ҳар қандай шаклда даъватлар қилиб, сохта уйдирмаларни тарқатган.

Қўқон шаҳар прокурорининг 30 мартдаги тақдимномасига асосан, Халқ депутатлари Қўқон шаҳар кенгашининг шу куни қабул қилинган қарори билан М.А.ни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиб, суд тартибида бериладиган маъмурий жазони қўллашга розилик берилган. Тўпланган иш материаллари Қўқон шаҳар маъмурий суди томонидан кўриб чиқилди.

Суд  масалани атрофлича ўрганиб, М.А.га  15 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлашни ва ундан маъмурий қамоқ ҳаражатларини ундиришни лозим топди.


Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

FacebookTelegramВеб сайтYouTube