Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 76 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА КИТОБХОНЛИК ТАНЛОВИ

×

 2020-04-17 14:40:48    102

PDF юклаш
Чоп этиш


Аввал хабар берганимиздек, Фарғона вилоятида бугунги карантин даврида ўқувчи-ёшлар, уларнинг ота-оналарининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, китобхонликка қизиқишини кучайтириш, она тилига меҳрини ошириш мақсадида 10 апрелдан 10 майга қадар “Китобхонлик ойлиги” ўтказилмоқда. 

Фарғона вилояти ҳокимининг жорий йил 8 апрелдаги фармойиши ижросини таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, оилаларда китобхонлик муҳитини уйғотиш, ёшларимизни мумтоз адабиёт вакиллари ижоди билан яқиндан таништириш мақсадида 13 апрель куни “Китобхон ёшлар”, 14 апрель куни “Китобхон ота”, 15 апрель куни “Китобхон она” ва 16 апрель куни умумтаълим мактабларининг 9, 10 ва 11-синф ўқувчилари ўртасида “Сен ғурурим, муқаддасим – Она тилим” мавзусида иншолар танловлари  ўтказилди.

Китобхон ёшлар” танловида 300 нафарга яқин интернет фойдаланувчилари онлайн рўйхатдан ўтиб, жаҳон ва ўзбек адабиётининг ёрқин дурдона асарларидан тайёрланган 10 та саволга 20 дақиқа ичида ўз жавобларини йўллашди. Натижалар бўйича энг кўп саволга тўғри жавоб берган Фурқат туманида яшовчи Рухшона Рустамова биринчи ўринга муносиб деб топилди.

“Китобхон ота” танловида Амир Темурнинг “Темур тузуклари” асаридан тайёрланган 20 та саволга биринчилардан бўлиб жавоб йўллаган Олтиариқ туманида яшовчи Акрамжон Азизов ғолиб бўлди.

“Китобхон она” танловида 154 нафар иштирокчи қатнашди. Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари асосида 20 та саволлар тузилди. Натижаларга кўра биринчи ўринни Фарғона шаҳрида яшовчи Сурайё Ғофурова эгаллади.

Шунингдек,  умумтаълим мактабларининг 9, 10 ва 11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган иншолар танловида иштирокчилар 50 балл яъни мазмунига 25 балл, саводхонлигига 25 балл билан баҳоландилар.

“Она тили–миллат ғурури” шиори остида ўтказилаётган “Сен ғурурим, муқаддасим – Она тилим” мавзусидаги иншолар танловининг якуний натижаларига кўра Фарғона шаҳар 41-ИДУМнинг 10 А-синф ўқувчиси Паризода Қаҳрамонова 45 балл тўплаб, ғолиб бўлди.

Кўрик-танловларда иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган ҳар бир йўналишнинг совғаси танлов ўтказилишидан олдин эълон қилинади ва карантин даври тугагандан сўнг уларга етказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, “Китобхон ойлиги” доирасида ташкил этиладиган кўрик-танловлар Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали эълон қилиниб, тўғридан-тўғри савол-жавоблар тарзида ўтказилмоқда.


Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook
TelegramВеб сайтYouTube