Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 225 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХИТОЙЛИК ШИФОКОРЛАР ФАРҒОНАДА

×

 2020-04-20 22:05:16    92

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимиз ташаббуси билан жорий йил 17 апрель куни бир гуруҳ хитойлик тиббиёт мутахассислари коронавирус пандемияси билан курашда Ўзбекистонга ёрдам бериш учун Тошкентга келишган эди.

Бугун гуруҳ таркибидаги 8 нафар мутахассислар Фарғона вилоятига ташриф буюрди. Уларни вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Қосимов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи О.Умаров ва бошқа мутасадди раҳбарлар кутиб олдилар.

Дастлаб вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг конференция залида хитойлик мутахассислар ва вилоят юқумли касалликлар шифохонаси шифокорлари ўртасида видеоконференция тарзида телемулоқот ўтказилди.

Унда фарғоналик шифокорлар коронавирус инфекцияси аниқланган беморларни даволаш усуллари юзасидан хитойлик ҳамкасблари билан ўзаро тажриба алмашдилар. Хитойлик шифокорлар ҳам ўз тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда керакли тавсияларни беришди.

-Ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз коронавирус пандемиясига қарши курашда ва у билан касалланганларни даволашда муваффақиятга эришганликларини алоҳида эътироф этмоқчиман, - дейди хитойлик шифокор Ли Зхонгфанг. – Бу коронавирус билан касалланганлар орасида ўлим ҳолатларининг ниҳоятда паст даражада бўлганлиги билан изоҳланади. Ўйлайманки, Ўзбекистон, хусусан фарғоналик мутахассисларнинг даволаш йўналишидаги барча сай-ҳаракатлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талаб ва тавсияларига тўлиқ мос келади.

Шу куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали мажлислар залида хитойлик ва фарғоналик шифокорларнинг ўзаро мулоқоти ҳам ташкил этилди.

Унда хитойлик мутахассислар коронавирус касаллигини даволашнинг самарали усуллари, бу жараёнда тиббиёт ходимлари олдида турган муҳим вазифалар, шахсий ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиш ва бошқа масалаларда ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook
TelegramВеб сайтYouTube