Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 85 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ БИЛДИРИШИ

×

 2020-04-27 17:31:26    128

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йил 25 апрель куни MA-News Agency телеграм канали орқали “Сохта кадр асл кадрни ишга оладими?” сарлавҳали ахборот тарқатилди.

Унда жумладан шундай дейилади: “Маҳалладаги аёлларнинг Фарғонадаги вакили ая Сарвидан ғалати бир хабар келди. Масофадан туриб хабар беришича Фарғона вилоят Молия бошқармасида бир ишкаллик бор экан. "Бошқарманинг отдел кадри Охунова Дилоромнинг олий маълумоти тўғрисидаги тасдиқловчи дипломи фалшивий чиққан, Суд ушбу дипломни анулироват қилган. Аммо уша ҳолатда мана бир неча 10 йилдан бери ишлаб келмоқда. Суд қарори тўғрисида вилоят молия бошқармаси бошлиғи Назаров Восилжон тегишли ташкилотлар томонидан огоҳлантирилган. Аммо хеч қандай реакция қилинмаяпти ва жиноятчини ишлатмоқда" дея хабар қилади фарғоналик махсус мухбиримиз ая Сарви. Суд қарори ҳам, тегишли идораларнинг огоҳлантируви ҳам таъсир қилмайдиган даражада дахлсиз бўлган сохта кадрлар бўлими ходими қандай кучга эга экан? Яна 10 йилдан бери сохта диплом билан ишлаб келса?".

Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Биринчидан, Фарғона вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси ходимлар билан ишлаш ва махсус ишлар бўлими бошлиғи Д.Охунова дипломининг қонунийлигини аниқлаш мақсадида Фарғона политехника институти раҳбариятига мурожаат қилди. Институт Д.Охунова ҳақиқатдан ҳам Фарғона политехника институтида бакалавр ҳамда магистратура йўналишида тахсил олганлиги ва унга тегишли бўлган дипломлар ҳақиқий эканлигини тасдиқлади. (диплом нусхалари илова қилинади).

Иккинчидан, Фарғона вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси ходими Д.Охунованинг дипломи сохта экани масаласи бирон бир судда кўриб чиқилмаган, дипломни бекор қилиш ҳақида суднинг қарор ёки ҳукми мавжуд эмас. (Агар MA-News Agency да шундай ҳужжат бўлганида эди уни эълон қиларди).

Шундай қилиб, MA-News Agency телеграм каналида тарқатган ахборот уйдирмадан бошқа нарса эмас.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати инсон шахси ва шаъни билан боғлиқ ахборотни MA-News Agency каби “миш-миш” ларга асосланиб эмас, балки далиллар билан исботлангандагина тарқатиш мумкинлигидан огоҳлантиради.

Ҳақиқатга мос келмайдиган ахборот тарқатганлик учун эса қонунчиликда жавобгарлик белгиланган.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook
TelegramВеб сайтYouTube