Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 151 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“САХОВАТ ВА КЎМАК” УМУМХАЛҚ ҲАРАКАТИ: ФАРҒОНАДА ҚАНДАЙ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?

×

 2020-04-29 12:06:43    101

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун, 29 апрель куни олтинчи чақириқ халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг навбатдаги олтинчи сессияси видеоселектор тарзида бўлиб ўтди.

Унда халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланган 60 нафар депутатдан, 57 нафари қатнашди. Сессия ишида вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

        1. “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида.

2. Секторлар кесимида шакллантирилган ишсиз ва кам таъминланган аҳолининг рўйхатини қайта кўриб чиқиш, уларга ихтиёрий тарзда тадбиркорларни бириктириш, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва бу жараёнда фаол иштирок этган тадбиркорларга давлат томонидан имтиёзлар берилишини ташкил этиш бўйича вилоят чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида. 

Сессия кун тартибидаги биринчи масала - яъни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 20 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббуси доирасида вилоятда амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев ахборот бериб ўтди.

- Асосий эътиборни одамларни боқимандаликка ўргатиб қўймаслик ва уларни доимий меҳнат билан бандлигини таъминлашга қаратган ҳолда, 55 минг 600 та муҳтож хонадонлардаги қўлида ҳунари бор, меҳнат қилишга ярайдиган 70 минг нафар фуқароларни вилоятдаги 13 минг 354 та хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорларга 3 ой муддатга ишга жойлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда, - деди ҳоким ўз маърузасида.

Кун тартибидаги иккинчи масала - секторлар кесимида шакллантирилган ишсиз ва кам таъминланган аҳолининг рўйхатини қайта кўриб чиқиш, уларга ихтиёрий тарзда тадбиркорларни бириктириш, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва бу жараёнда фаол иштирок этган тадбиркорларга давлат томонидан имтиёзлар берилишини ташкил этиш бўйича Фарғона вилоятида амалга оширилаётган ишлар юзасидан вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Мирзоҳид Убайдуллаевнинг ахбороти тингланди.

Таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 22-24-апрель кунлари ўтказган видеоселектор йиғилишларида берилган топшириқларга асосан вилоятнинг 19 та туман ва шаҳарларидаги камбағал оилалар ва пандемия даврида ишсиз қолган фуқаролар тўлиқ хатловдан ўтказиб чиқилди. Хатлов натижаларига кўра 55 минг 634 та эхтиёжманд хонадонларда 98 мингдан ортиқ меҳнатга лаёқатли фуқаролар мавжудлиги аниқланди.

Бугунги кунга қадар пандемия даврида ишсиз қолган 32 минг 040 та хонадонлардаги қарийб 70 минг нафар фуқаролардан 22 минг нафари 1 570 та хўжалик юритувчи субъектларга доимий ва мавсумий ишларга жойлаштирилди.

Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook
TelegramВеб сайтYouTube