Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 140 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ҲУНАРМАНДЧИЛИКНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИ ЯРАТИЛДИ

×

 2020-06-08 16:41:51    227

PDF юклаш
Чоп этиш


Марғилон шаҳрида Ҳунармандлар бозори ҳамда Ҳунармандчилик марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.


Мамлакатимизда тарихимиз, миллий ўзлигимиз тимсоли бўлган, қадимий ва бой анъаналарга эга ҳунармандчилик соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратиб келиняпти. Ҳунармандлар меҳнатини қадрлаш, уларнинг самарали фаолият юритишлари учун тегишли ҳуқуқий асос, имконият ва имтиёзлар яратиб берилмоқда. Мазкур соҳа вакиллари янги иш ўринлари яратиш, ёшларни ижтимоий меҳнатга жалб этиш, туризмни ривожлантиришга катта ҳисса қўшмоқда.



Буюк ипак йўлида жойлашган қадимий ва навқирон Марғилон шаҳри ҳунармандчилик мактабининг таърифига ортиқча ҳожат йўқ. Бугунги кунда мингдан ортиқ хонадон ҳунармандчилик билан шуғулланади. Расмий фаолият юритаётган “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлганлар сони 527 нафарни ташкил этиб, уларнинг мингдан ортиқ шогирдлари бор. Бу ерда миллий матолар адрас, атлас ва улардан тикувчилик буюмлар ишлаб чиқариш, миллий пойабзал ишлаб чиқариш, ёғочсозлик, ёғоч ўймакорлиги, дўппидўзлик, тўнчилик, темирчилик, мисгарлик каби йўналишларда ҳунармандлар фаолият кўрсатмоқда. Шаҳарда “Ўзбекипаксаноат” ва “Ҳунарманд” уюшмалари хамкорлигида экспорт килишга мўлжалланган “Silk ikat аnd carpet” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилиб, ипак гилам ва атлас- адрас ишлаб чикариш йўлга қўйилган. Ҳунармандлар бозорининг бунёд этилиши ҳам соҳага бўлган юксак эътибор ифодаси бўлди.

Бозорнинг очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирок этиб, бу маскан моҳир ҳунармандларнинг маҳсулотларини тарғиб этиш ва сотишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.



“Пичоқчилар” маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилган мазкур лойиҳа учун 35 миллиард сўм маблағ сарф этилиб, 300 та янги иш ўринлари яратилди. Биринчи қаватда 45 нафар ҳунарманд фаолияти йўлга қўйилган. Иккинчи қаватда эса 14 та савдо дўкони бор. Шаҳарга келган хорижлик сайёҳлар бу ерда миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари билан танишиб, уларни харид қилиши мумкин.



Иброҳимжон Султонов ташаббуси билан давлат-хусусий шериклик асосида қурилган Ҳунармандлар маркази Марғилоннинг энг севимли ва сайёҳлар учун манзур бўладиган маскани бўлади. Унинг очилиш маросимида ана шу жиҳат алоҳида таъкидлаб ўтилди.



600 нафар уста фаолият бошлаб, 200 ортиқ турдаги атлас ва адрас тўқиш, гиламчилик, маиший хизмат, тикувчилик, ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Улар томонидан 2 мингга яқин хотин-қиз, ёшлар ишга жалб этилди. Икки қаватли марказнинг қуйи қаватида атлас, адрас, шойи, бахмал, беқасам матолар тўқилади. Биринчи қаватдан тайёр маҳсулотлар кўргазмаси, подиум, чевархона ўрин олган. Бу ердаги дўконда матога гул чизиш, боғлаш, давра, қад тайёрлаш жараёнлари кўргазмали тарзда намойиш этилади. Бинонинг юқори қаватида гилам цехи жойлашган. Бу ерда барча маҳсулотлар тўлиқ қўл меҳнати ёрдамида, 100 фоиз тоза ипакдан тўқилади. Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 5-6 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида мазкур Ҳунармандлар марказида бўлиб, унинг фаолияти билан танишди. Бу эса барча ҳунармандларга ғурур ва ифтихор бағишламоқда.



- Мазкур марказ муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан бунёд этилди -дейди вилоят раҳбари. – Инсон манфаатлари юртимизда доимо улуғ. Мана шу марказнинг ўзида аёлларимиз, ёшларимиз учун икки мингдан ортиқ иш ўрни яратилган. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Ҳозир МДҲ давлатларида фаолият олиб борадиган энг моҳир дизайнерлар бу ерда фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг таъкидлашича, бу марказга жаҳоннинг барча давлатларидан қизиқиш кучли. Ўйлайманки, бу ерга дунёнинг барча бурчакларидан ҳунармандчиликка иштиёқи бўлган инсонларнинг албатта, қадами етади.



Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

FacebookTelegramВеб сайтYouTube