Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 115 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАЛИКЛАРНИНГ СУЯНГАН ТОҒИ ВА ИШОНГАН БОҒИ – ТАДБИРКОРЛАРДИР!

×

 2020-06-09 15:18:27    90

PDF юклаш
Чоп этиш


  Шу йилнинг 5-6 июнь кунлари вилоятимизга ташриф буюрган Президентимиз фарғоналик тадбиркорлар эришаётган ютуқларни алоҳида эътироф этиб, бундан буён ҳам тадбиркорлар бу борада вилоятда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларда бош ислоҳотчи бўлиши кераклигини таъкидлади.

8 июнь куни вилоят Тадбиркорлар марказида бўлиб ўтган учрашувда фарғоналик тадбиркорлар давлатимиз раҳбарининг юксак ишончига муносиб бўлиш учун астойдил меҳнат қилиш борасида ўзаро фикр алмашдилар.

 - 2012 йили вилоятимизда 19 мингта тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 59 мингдан ошди, - деди вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев. – Вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотида тадбиркорларнинг улуши йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Коронавирус пандемияси даврида вилоят тадбиркорлари томонидан 26,5 миллиард сўмлик ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди. Бугун бундай хайрли ишлари билан мамлакатимиз миқёсида жуда катта ҳурмат-эътиборга сазовор бўлаётган кўплаб тадбиркорлар номини фахр билан тилга олиш мумкин.

Шундан сўнг Шуҳрат Ғаниев вилоят тадбиркорларининг Мурожаатини ўқиб эшиттирди. Мурожаатда билдирилган фикрлар ва илгари сурилган ташаббуслар тадбиркорлар томонидан қизғин қўллаб-қувватланди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ваколатли вакил - бизнес-омбудсман Дилмурод Қосимов иштирок этди.

Азимжон МИРЗААЛИЕВ,
“Фарғона тиббий диагностика” МЧЖ таъсисчиси.

- Бугунги мулоқотимиз жуда ҳам самимий ўтаётганидан хурсандман. Шу даврада ўтирган барча тадбиркорлар бундай дўстона муҳитдан мамнун.

Ҳозирда тиббий диагностика ва умумий овқатланиш соҳасига ихтисослашган 4 та хусусий корхона таъсисчисиман. Корхоналаримизда бугунги кунда 230 нафар ҳамюртларимиз меҳнат қилади. Бу кейинги йилларда юртимизда тадбиркорлик фаолияти ривожи учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар, имконият ва имтиёзлар самарасидир.

Шу боис муҳтарам Президентимизнинг Фарғона тадбиркорлари бош ислоҳотчи бўлиши кераклиги тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз. Ишонаманки, Фарғона тажрибаси тез орада бутун мамлакат бўйлаб кенг қулоч ёзади.

Шаҳноза ҒАНИЕВА,
“Ибратли бекам” ўқув маркази раҳбари.

- Фарғонада энг ёш тадбиркорлардан бири сифатида иш бошлаганман ва бугун бу борада 15 йиллик тажрибам бор. Ҳозирда вилоятда 10,5 минг нафардан зиёд тадбиркор аёллар фаолият кўрсатаётгани эътибор ва рағбат самараси, албатта.

Давлатимиз раҳбари ташаббусидан руҳланган ҳолда ўқув маркази, унинг қошидаги хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш фаолиятини янада кенгайтириш ниятидамиз.

Ҳаётбахш ислоҳотлар жараёнида фарғоналик тадбиркорлар бош ислоҳотчи бўлади. Бунинг учун ҳаётий тажрибамиз, билим ва салоҳиятимиз етади.

Насиба РАҲМОНОВА,
“Қувасой махсус транс” МЧЖ раҳбари.

- Пандемия шароитида ҳам давлатимизнинг эътиборини ҳис қилиб, фаолиятимизни асло тўхтатмадик. Айни пайтда 5 та махсус транспортимиз бор. Яқинда имтиёзли кредит эвазига яна битта янги техника сотиб оляпмиз. Махсус чиқинди полигони ташкил этиш учун чекка ҳудуддан 2 гектар ер ажратилди.

Биз, фарғоналик тадбиркорлар давлатимиз раҳбарининг юрт тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлидаги ислоҳотларидан беҳад мамнунмиз. Шу сабабли эзгу ташаббусларига “Лаббай!” дея жавоб берамиз.

 Шуҳрат Ғаниев учрашув якунида фарғоналик тадбиркорларга ҳиммати чексиз, меҳнатлари машаққатли, ютуқлари қувонарли, дея таъриф берди. Бу айни ҳаёт ҳақиқати ва йиғилиш руҳини ифодаловчи энг лўнда ва аниқ хулоса бўлди.

 

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook
TelegramВеб сайтYouTube