Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 140 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОНЛАЙН: СЎХ ТУМАНИДА ҲАЁТ ҚАНДАЙ?

×

 2020-06-11 15:49:21    89

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун, Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан Сўх туманида тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

"Чашма" чегара-божхона постидан ўтиб, қадимий юрт заминига қадам қўярканмиз, пурвиқор тоғлар бизни ўзига ром этди.Ўзбекистоннинг дил парчаси Сўх бугун катта янгиланишлар арафасида. Президентимизнинг топшириғи асосида туманни ҳар томонлама тараққий эттириш йўлида изчил саъй-ҳаракатлар бошланди.




Карантин туфайли икки давлат фуқароларнинг ҳаракатланиши учун чегараларни ёпганлиги барчага маълум. Шундай бўлсада, Сўх туманига юк автомашиналари мунтазам қатнаяпти. Вилоят ҳокимлигининг кўмаги билан бошқа ҳудудларда қолиб кетган фуқаролар ўз яшаш манзилларига олиб келинди. Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва бошқа зарур буюмлар ортилган кўмак карвони Сўхга жўнатилди.


Аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган муаммолар ҳал этилиб, туман обод ҳудудга айланмоқда. Беш юзга яқин сўхлик ёшлар Tashkent sityда ишлаш учун юборилмоқда. Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Бугун ўтказилаётган тадбирлар ҳам чегарадош туманга бўлган эътиборнинг ёрқин ифодасидир.

Тадбирлар доирасида "Ватаним тараққиётига менинг ҳиссам" шиори остида ёшлар меҳнат ярмаркаси ўтказилмоқда, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинмоқда. Шунингдек, пойтахтдан келган малакали шифокорлар аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиб, зарур маслаҳатлар беряпти. Санъаткорлар эса Сўх телевидениеси орқали дилрабо қўшиқлари билан сўхликларга хушнудлик улашиш ниятида.

ЎзА мухбирлари билан ҳамкорликда тайёрланди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
FacebookTelegramВеб сайтYouTube