Шрифт ўлчами Ранг Расм

Telegramm Youtube

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Fevral 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 103 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ: МУАММОЛАР ЖОЙИДА ҲАЛ ЭТИЛДИ

×

 2020-06-18 20:47:53    14

PDF юклаш
Чоп этиш



Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Ёзёвон тумани аҳолиси билан юзма-юз мулоқот ўтказди. Унда ўттизга яқин аҳоли вакилларининг ижтимоий, иқтисодий масалалари билан боғлиқ муаммоларига ечим топилди, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Сайёр қабул давомида жойларда тоза ичимлик суви, йўл, электр таъминотини яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, имтиёзли банк кредитлари олишда тўсиқ бўлаётган муаммоларга  алоҳида эътибор қаратилди.


- Маҳалламизда тоза ичимлик суви йўқ, электр таъминотида юзага келаётган узилишлар, ички йўлларни тартибга солишда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз, - деди  тумандаги Юқори сойбўйи маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Муҳаббатхон Ғаниева. - Ичимлик суви олиб келиш учун узоқ йўл юришга мажбурмиз, ёғингарчилик бўлса кўчага чиқишнинг имкони йўқ. Хатто тез ёрдам машиналари ички кўчаларга киришда қийинчиликларга учраб туради. Бу борада тумандаги мутасадди ташкилотларга бир неча бор мурожаат қилдик. Ҳамма келиб ўрганиб кетади, амалий натижа эса йўқ.

Мулоқот жараёнида аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган  масалаларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилди, ижро назоратга олинди.


Тошховуз маҳалла фуқаролар йиғини Серсув кўчасида яшовчи Авазбек Убайдуллаев фуқароларнинг хонадонлари ертўласи  ва экин майдонларида  сизот сувлар тўпланиб қолаётгани юзасидан мурожаат қилди.  Вилоят ҳокими туман сув хўжалиги мутасаддиларига бир ҳафта муддат ичида муаммони бартаф этиш, сизот сувларини қочириш, сув йўллари, коллекторларни тозалаш учун зарур бўлган техника ва ёқилғи мойлаш маҳсулотлари, ишчи кучи ажратиш юзасидан кўрсатма берди.


Умиджон Ўрмонов уч ой аввал “Агробанк” Ёзёвон филиалига асаларичиликни ривожлантириш учун керит олиш мақсадида барча зарурий ҳужжатларни тақдим этган, таъминотчи томонидан асалари уялари етказиб берилган бўлсада, шу кунга қадар  сўралган мабағ ажратиб берилмаган. Мулоқотда ўзини ўзи банд қилган фуқаро ташаббуси ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланиб, тармоқ фаолияти учун банк кредити ажратишда юзага келган тушунмовчилик шу ернинг ўзида ҳал этиб берилди.

“Марказий Фарғона” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ҳувайдо Эргашева маҳаллада тоза ичимлик суви таъминотида  юзага келган муаммони ечишга амалий ёрдам сўради. Вилоят ҳокими сув таъминотини бартараф этиш билан бирга, хотин-қизлар учун “Гўзалик салони” қуриш борасида ташаббускор тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида керакли сармоя, бино қуришга жой ажратиб бериш юзасидан зарурий топшириқ берди.


Самимий, очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган сайёр қабулда жисмоний шахсларнинг мурожаатларини тинглаш асносида мавжуд масалалар ечимида фуқароларнинг бурч ва вазифалари, ҳуқуқий  билим ва кўникмаларини оширишга  ҳам эътибор қаратилди.


Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook
TelegramВеб сайтYouTube