Шрифт ўлчами Ранг Расм

Telegramm Youtube

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Fevral 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЭНГ КАТТА БОЙЛИК - БИЛИМ ВА ҲУНАР    

×

 2020-06-18 20:48:21    16

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугунги кун Ёзёвон тумани ёшлари учун унутилмас, қизиқарли лаҳзалар, амалий мулоқотларга бойлиги билан эсда қолади.

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев мактаб ва коллеж битирувчилари билан самимий суҳбатлашди. 31-умумтаълим мактабида “Ёшлар–келажак бунёдкори” шиори остида ўтган учрашувда келажагимиз эгалари бўлган ёшларнинг ҳаёт тарзи, қизиқишлари, орзу-умидлари, интелектуал салоҳиятларини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди, уларни қизиқтираётган савол ва муаммоларга ечимлар топилди.


Моҳинур Марупова 13- умумтаълим мактаби битирувчиси. Мактабда яхши ўқиши, намунали хулқи билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келади. Бўш вақтларида Қўштепа туманидаги чим устида хоккей спорт тўгараги машғулотларига қатнаб, салмоқли ютуқларни қўлга киритди. Мамлакат терма жамоаси аъзолигига қабул қилинди, спорт устаси бўлди. Мулоқот жараёнида у тумандаги 14 –умумтаълим мактабида чим устида хоккей  спорти учун майдон ва спорт анжомлари бериш таклифи билан чиқди.

- Биз, - деди Моҳинур, ўқувчи қизлардан жамоа тузамиз ва мусобақаларга пухта тайёрланиб, ғолиблик учун курашамиз.

Ёш спортчининг ташаббусини вилоят ҳокими қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.

Марғилон шаҳрида  очилган Рақамли технологиялар маркази ва бу ерда яратиб берилган қулайлик, имкониятлар кўплаб ёшларнинг соҳага қизиқишини оширди. Буни мулоқотда сўзга чиққан ёшлар эътироф этиб, ўз ҳудудларида унинг филиалини ташкил этиш таклифини билдирдилар.


- Ёзёвон туманида мазкур Марказнинг дастлабки филиалини очиб берамиз, - деди вилоят ҳокими.


- Трикотаж йўналишида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганман, - дейди Ёзёвон транспорт коллежи битирувчиси Худойберди Қодиров. - Мақсадим фаолият кўламини янада кенгайтириб, 30 та янги иш ўринлари яратиш эди. Учрашувда  таклифим ҳоким томонидан қўллаб-қувватланиб, ишлаб чиқариш ускуналари, хом-ашё олиш  учун имтиёзли кредит бериш масаласи мутасаддилар иштирокида ҳал этиб берилди.


Ёзёвон транспорт коллежи битурувчиси Озодбек Анваров олий таълим муассасаларида ҳунармандчилик йўналишини очиш масаласида ўзини қизиқтирган саволларга жавоб олди. 13-умумтаълим мактаби битирувчиси, ёш тадбиркор  Ҳафизахон Мамадалиева тикувчилик цехи фаолиятини йўлга қўйиш учун гаровсиз кредит олиш масаласида билдирган таклифига ҳам ижобий ечим топилди.


Мулоқот жараёнида олий таълим йўналишларига ҳужжатлар топшириш, тест имтиҳонларини ўтказиш билан боғлиқ кўплаб саволларга вилоятдаги олий таълим муассасалари раҳбарлари жавоб бердилар. Бир гуруҳ ташаббускор ёшларнинг янги боғ, тут плантациялари ташкил этиш борасидаги лойиҳалари ҳам маъқулланди. 


Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
FacebookTelegramВеб сайтYouTube