Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 179 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


САЙЁР ҚАБУЛ

×

 2020-06-23 18:12:55    76

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун, 21 июнь куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Бағдод туманида сайёр қабул ўтказди.

Қирқволди қишлоғидан вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев қабулига келган Сайдали Умарқулов оиласида 18 жонлиги ва уларнинг бир нечаси ишсиз эканидан арз қилди.
-Ҳозиргача буғдойи ўрилган майдондан ер берамиз, такрорий экин учун. Мош экинг, сабзавот экинг. Ҳеч қандай тўлов қилмайсиз. Даромад ўзингизники. Кейинроқ эса доимий иш жойи билан таъминлаймиз, - деди ҳоким.


- Ер берсангиз қани эди...

Сайдали ака қувончдан кўзлари чарақлади.

Санжар Зокиров оилавий тадбиркорлик очиб, 300 та товуқ боқмоқчилигини, лекин маблағи йўқлигини айтди.

-Гап маблағда эмас, - деди ҳоким. –Жўжа, товуқ жуда нозик бўлади. Уни боқиш учун ҳам илм керак. Ният қилибсиз, ёрдам берамиз.

Ҳоким паррандачиликдан тавсиялар бериш, кредит ажратиш ҳақида тегишли масъулларга вазифа қўйди.

“Аслтекс” муассиси ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун 4 миллиард сўм кредити ҳал бўлмаётганидан шикоят қилди.

 Ҳоким топшириғи билан Марказий Банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи Туробжон Қундузов бу масала ечимига масъул қилинди.

Бағдоддаги сайёр қабулда яна ўндан ортиқ мурожаатчининг муаммолари жойида, қонун доирасида ҳал қилинди.


Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube