Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 112 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚАЛБДАН ЧИҚҚАН СЎЗ ҚАЛБЛАРГА ЕТИБ БОРАДИ

×

 2020-06-24 18:36:17    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Муборак Бадинованинг юраги ва буйраги хаста, у даволанишга муҳтож. Ҳамроҳон Отахонова беш нафар болалари билан уйсиз, ижарада яшайди. Мўътабар Машраббоева ёлғиз она, уч нафар вояга емаган фарзанди бор. Унга соғлигида муаммо борлиги учун бемалол юришига тиббий қўлтиқтаёқ зарур.

Бувайда туманида ташкил этилган сайёр қабулда ана шу каби мурожаатларга шу ернинг ўзида ечим топишга ҳаракат қилган вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев бу борада уларнинг оила аъзолари, маҳалла фаоллари ҳамда маҳаллий ҳокимлик идоралари раҳбарларини масъулиятлироқ бўлишга чақирди.

-        Оила, оталик масъулиятини унутиб қўймаслик керак,-деди вилоят раҳбари. – Фарзандлар тақдири, келажаги, опа-сингилларимиз учун муносиб яшаш шароити яратишга барчамиз масъулмиз.

Албатта, давлатимиз ҳар бир оила, инсон ҳаёти ва тақдири учун қайғуради. Аммо баъзи оталар ва оила бошлиқларини зиммасидаги масъулият, жавобгарлик ҳиссини унутиб қўяётганини асло кечириб бўлмайди.

Сайёр қабулда Муборак Бадиновага даволаниш учун моддий ёрдам ажратилди, Ҳамрохон Отахонова ишга жойлаштирилди, Мўътабар Машраббоевага тиббий қўлтиқтаёқ совға қилинди. Шунингдек, кўзи ожиз болалар учун сабоқлар ташкил этиш ниятидаги Нурилло Аҳмадалиевга компьютер туҳфа этилди.

Вилоят ҳокими тадбиркорлик, таълим кредити олиш, ичимлик ва оқова суви, электр таъминоти, ички йўлларни таъмирлаш, кадастр ҳужжатларини тўғрилаш каби масалаларда мурожаат қилган 30 нафардан зиёд бувайдаликларнинг муаммоси, амалий таклифларини эшитди. Тижорат банклари, прокуратура, ички ишлар, суд, молия, адлия, коммунал хизмат кўрсатиш идоралари раҳбарлари томонидан масала қонуний асосда ҳал этилиши ҳамда амалий тавсиялар берилишини таъминлади.

Меҳнат фахрийлари Дилшода Жўрабоева, Раҳимжон Тешабоев, Рустам Турсунов, Соня Якубовалар билан самимий суҳатлашиб, туманнинг таниқли санъаткрлари, ижодкорларини эсга олди. Фахрий журналист Собиржон Отабоев томонидан бувайдалик марҳум шоир Аъзам Ўктам таваллудининг 60 йиллиги муносабати тайёрланган қўлёзмани китоб ҳолида чоп этишга амалий ёрдам берилишини маълум қилди.

-        Қалбдан чиққан сўз қалбларга етиб боради,-дейди меҳнат фахрийси Дилшода Жўрабоева. – Вилоят ҳокими бугун барчамиз билан жуда самимий суҳбатлашди. Бувайда фахри бўлган Расул қори Мамадалиев, Аъзам Ўктамларни эсга олди.

Бевосита ўзимнинг мурожаатим асосида бир неча маҳалладаги электр таъминоти билан боғлиқ узилишларни бартараф этиш, ёшларга таълим кредити ажратиш каби масалалар ижроси бўйича масъулларга топшириқлар берди. Жонли сўз жонли жавобни уйғотади. Бугун ўртага ташланган муаммо ва масалаларни ҳал этишда туман ҳокимлиги масъуллари астойдил ҳаракат қилишларига ишонаман.

   

        Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube