Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 116 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЭҲТИЁЖМАНД 28 МИНГ ОИЛАГА ЁРДАМ КЎРСАТИЛМОҚДА

×

 2020-07-13 09:57:41    76

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан карантин чекловлари жорий қилинган даврда шаҳарлардаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи эҳтиёжманд ва оғир аҳволга тушиб қолган оилаларга кўмак кўрсатилмоқда.

Фарғона, Марғилон, Қўқон ва Қувасой шаҳарларига 140 тонна ун, 56 тонна шакар ва гуруч, 56 минг дона ёғ ва тиббий ниқоблар ортилган «Саховат ва кўмак» карвони юборилди.

Коронавирус пандемияси туфайли кўплаб оилалар қийин ҳолатга тушиб қолди.Мамлакатимизда карантин эълон қилинган дастлабки кунлардан бошлаб, аҳолининг ёрдам ва кўмакка муҳтож қатламларини аниқ, манзилли асосда қўллаб-қувватлашга муҳим эътибор қаратилмоқда.Хусусан, «Саховат ва кўмак» жамғармасининг ташкил этилиб, хайрия ишларини йўлга қўйилганлиги минглаб оилаларга умид бағишлади. 

Халқимиз синовли кунларда боқий ва эзгу фазилатларни намоён эта олди. Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, жорий йилнинг 10 июлидан 1 августига қадар карантин чекловлари жорий қилинди. Шундай вазиятда муҳтож ва камтаъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоятда хайрли ишга қўл урилди.

- Шаҳарлардаги кўп қаватли уйларда яшовчи 28 мингта эҳтиёжманд оилаларга 20 кунлик давр учун зарур бўладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳомийлик ёрдами сифатида тарқатилмоқда, - дейди вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Саидмурод Аминжонов. - Бундан ташқари, давлат томонидан моддий жиҳатдан оғир аҳволга тушиб қолаётган энг муҳтож оилаларга озиқ-овқат, дори-дармон воситалари ва биринчи эҳтиёж маҳсулотларини етказиб берилади.

Моддий кўмак юкларини манзилли тақсимлаш ҳамда етказиб бериш мақсадида ишчи гуруҳлар тузилиб, ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказларининг фаолияти йўлга қўйилди.


Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
FacebookTelegramВеб сайтYouTube