Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 162 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ШУҲРАТ ҒАНИЕВ: ҲАВЗА СУВ СПОРТИ МАСКАНИГА АЙЛАНТИРИЛАДИ

×

 2020-08-03 21:12:07    70

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бугун Фарғона шаҳар марказидаги собиқ ёшлар сув ҳавзасини бориб кўрди.

- Бетон остида сув кетиб қоладиган “кўз” борлиги учун бу ер мана 6 йилдирки тўлдирилмайди. Аниқроғи сув билан тўлдиришнинг иложи йўқ, - дейди вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Муроджон Дадабоев.

Узунлиги 280 метр бўлган ҳавза аслида сув спорт турлари билан шуғулланиш учун қулай. Қолаверса у шаҳарнинг қоқ марказида жойлашган. Ёнидан Марғилонсой оқиб ўтади. Дарахтзор, соя салқин хиёбон ҳам унга туташ. 

- Мазкур сув ҳавзасини тўлиқ таъмирлаймиз. Яъни ҳавза ён девор ва остки қисмини ойна суюқлиги аралашган махсус бетон билан қоплаймиз. Шунда эшкак эшиш, каноэ каби сув спорти турлари билан шуғулланадиган жойга айланади, - деди вилоят ҳокими. – Атроф ҳудуд эса ёшларнинг сайлгоҳи бўлиб қолади.

Сув ҳавзаси ёнида икки қаватли бино, унинг девор билан ўралган ҳудудида 2 та бассейн ҳам бор эди.

- Бу бино сув спорти мактаби таркибига берилади. Ёшлар бассейнларда машқ қилгач, катта ҳавзага ўтишлари мумкин бўлади. 

Шуҳрат Ғаниев шу ерда шаҳар ҳокими Хамиджон Хабибиддинов ва бошқа мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Марғилонсой Фарғона шаҳрининг яшил камари. Шунинг учун бундан бир неча йил аввал сой қирғоқларига декоратив тош қопланган. Икки ёнида эса югуриш, сайр қилиш ва велосипедда юриш учун махсус йўлаклар қилинган эди. Сой ёнида жойлашган айрим ташкилотлар бу йўлакларга тегишли майдоннинг бир қисмини ноқонуний равишда ўзларининг ҳудудларига қўшиб девор билан ўраб олибдилар. Йўлакни эса ёввойи ўтлар босиб ётибди.

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев бу ҳудудлар дарҳол қайтарилиши, ободонлаштириши ва мақсадли равишда ҳақиқий сайлгоҳга айлантирилиши ҳақида мутасаддиларга қатъий топшириқ ва муддат берди.

- Биз бу жойларни албатта ёшларнинг энг севимли масканига айлантирамиз, - деди Шуҳрат Ғаниев.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати