Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 184 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАНИНГ ТЕЛЕВИЗОРЛАРИ “АРТЕЛ” ГА РАҚОБАТЧИ!

×

 2020-08-13 20:51:55    64

PDF юклаш
Чоп этиш


        Бир йўла тўрт хил ўлчамдаги экранли юқори сифатли телевизорлар Қўқон эркин иқтисодий зонасидаги “Россо Электроникс Технолижис” МЧЖ да ишлаб чиқарила бошланди. Шу муносабат билан бўлган корхонанниг тантанали очилиш тадбирида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирок этди.

        Лойиҳа қиймати 1,4 млн доллар бўлган телевизорлар ишлаб чиқариш корхонаси қисқа муддатларда қуриб битказилди. Ишчи ва муҳандис ходимлар ўқитилди. Бугун бу ерда ёшлар “Россо” бренди остида телевизор ишлаб чиқариб мамлакатимиз ички бозорини бойитмоқда.

        - Биз электроника, маиший техник воситаларнинг бошқа турларини ҳам Фарғона вилоятида, жумладан Қўқон ЭИЗ да ишлаб чиқаришни ташкил этамиз. “Россо” бренди билан етказиб берилаётган телевизорлар - бу катта ишнинг бошланиши холос, - деди вилоят ҳокими.

        Шуҳратжон Аббосов корхона муассиси. Унинг айтишича йилига 60-70 минг донагача телевизорлар ички ва хориж бозорларига етказиб берилади.

- Албатта, “Артел” билан маҳсулот турлари ва миқдори жиҳатдан беллаша олмасмиз. Лекин бозорда муносиб рақобатчи пайдо бўлди деяверинг, - деди Шуҳратжон Аббосов.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати