Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 234 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ” ТАНЛОВИ: ФАОЛ ВА ФИДОЙИ ИЖОДКОРЛАРГА МУНОСИБ РАҒБАТ

×

 2020-08-20 12:45:59    87

PDF юклаш
Чоп этиш


Энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида турли кўрик-танловлар ўтказиш орқали юрт равнақ-ривожи йўлида фидокорона меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз, ижодкорларни муносиб рағбатлантириш эзгу анъанага айланган.

Вилоят ҳокимлиги томонидан жорий йилда ҳам тегишли мутасадди идоралар билан ҳамкорликда истиқлолимизнинг 29 йиллик қутлуғ санасига муносиб тайёргарлик кўриш борасида ўтказилаётган ижодий танловлар ғолиблари муносиб рағбатлантириляпти.

Бугун “Мутбуот уйи”да “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий танлови ғолибларига вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассамлаштирган кўрик-танлов иштирокчилари ўртасида тўққизта номинация бўйича ғолиблар аниқланди. Шунингдек, бир гуруҳ иштирокчилар рағбатлантирувчи мукофотларга лойиқ кўрилди.

Кенг жамоатчилик вакиллари жамул-жам бўлган тақдирлаш маросимида танлов ғолиби бўлган вилоятимизнинг таниқли шоир-ёзувчилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, маданият ва санъат соҳаси вакилларининг ижодий ютуқлари алоҳида эътироф этилди. Устозларга муносиб авлод сифатида камолга етаётган янги авлодга топширилган мукофотлар ёш ижодкорларнинг эртанги ютуқлари учун рағбат эканлиги таъкидланди.

- Айни кунларда вилоятимизда барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, аҳолининг турмуш фаровонлиги ва маданияти тобора юксалиб бормоқда,-дейди танловнинг Босма оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасидаги номинацияда фахрли биринчи ўрин соҳиби бўлган “Маҳалла” газетасининг Фарғона вилояти бўйича махсус мухбири Расулжон Камолов. – Ўз навбатида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар биз ижодкорлар учун беқиёс илҳом манбаи. Бундай эътибор ва рағбат бизни янада фаол ва фидойи бўлишга ундайди.

Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов иштирок этди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube