Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 257 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАКТАБЛАРДА ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ ҚАЧОН БОШЛАНАДИ? БУГУН ОТА-ОНАЛАР, ЎҚУВЧИЛАРНИ ҚИЗИҚТИРАЁТГАН САВОЛ ШУ

×

 2020-08-25 18:35:19    76

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги ўқув йилига саноқли кунлар қолди. Аммо коронавирус пандемияси даврида мактаблар очиладими, деган саволга шу кунгача аниқ жавоб йўқ эди.

Ўтган ўқув жараёнларини издан чиқарган хавфли инфекция ҳали ҳамон дунёга хавф солаётган экан, энг аввало, ота-оналар фарзандлари билим олишдан орқада қолиб кетаётганидан хавотирда эдилар.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мактаблар фаолиятини қайта тиклаш бўйича учта (анъанавий мактабни очиш; онлайн мактаб орқали ва ҳам анъанавий, ҳам онлайн ўқитиш) вариантларини ишлаб чиқди ва уларнинг энг мақбулини танлаш юзасидан ота-оналар ўртасида сўровнома ўтказди. Телеграм орқали деярли 1 миллион фойдаланувчи қатнашган сўровномада ота-оналар ўз таклифларини билдирдилар. Ўтган куни Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида халқ таълими тизимига доир видеоселектор йиғилишида мазкур таклифлар инобатга олингани ҳолда ҳамда экспертлар хулосасига асосланиб, янги ўқув йили бошланиши муддати маълум қилинди. Видеоселекторда берилган топшириққа кўра,

- 7 сентябрдан яшил ҳудудларда тажриба тариқасида мактаблар очилади;

 -14 сентябрдан барча ҳудудлардаги мактаблар очилади;

- мактаблар очилгач, ўқувчилар «синф режими» тартибида ўқишади. Яъни, хонама-хона кўчиб юришмайди;

- вилоят ҳокимликлари томонидан 10 сентябрга қадар барча мактаблар антисептик ва бошқа керакли воситалар билан таъминланади (кўчма қўл ювиш жойлари ҳам ташкилланади);

- барча ўқитувчилар коронавирусга тест топширади, кейинроқ вирусга қарши ваксина қилинади;

- барча мактабларда изоляция хоналари ташкил қилинади;

- мактабларнинг биронтасида буржуйка печкалар қолмайди;

- ётоқда қоладиган ўқувчилар (ИДУМИ) озиқ-овқатлари, албатта, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази назорати остида бўлади.

Мамлакатимизда коронавируснинг юртимизга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра 15 августдан бошлаб карантин чекловлари юмшатилган бўлса-да, унинг талаблари қатъийлигича қолган. Бу эса, мактабга фарзандини кузатаётган ота-оналар ва педагоглар жамоаси зиммасига катта масъулият юклайди. Мутахассис шифокорларнинг хулоса беришича, ўсмирларда коронавирус инфекциясини юқтириш эҳтимоли катталарга қараганда озроқ, лекин улар вирус ташувчиси бўлиши мумкинлигини асло унутмаслигимиз даркор.

                             ***      ***        ***

Фарғона вилояти синов тариқасида вирус кам тарқалган, касалликка чалинган беморлар тўлиқ даволанган хавфсиз ҳудудлар сирасига киради. Шунинг учун ҳам вилоятимизда 7 сентябрдан ўрта таълим мактаблари очилади. Бу жараёнда карантин, санитария гигиена талабларини ва ўқувчилар хавфсизлигини таъминлашнинг барча чораларини кўриш тақозо этилади. Хусусан, мактабга ўқувчиларнинг бир вақтда келмаслиги, кираётганда тана ҳарорати ўлчаниши, барча дарслар бир синф хонасида ўтилиши, танаффусда синф ҳавоси шамоллатилиши, ўқувчиларга ижтимоий масофани сақлашни тушунтириш каби қатор талаблар ишлаб чиқилиши, уларнинг ижросини таъминлаш чораларини кўриш керак бўлади.

                                       ***      ***        ***

 Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида вилоятимиз шаҳар-туманларида бўлиб, мактабларда ота-оналар, ўқитувчилар билан юзма-юз суҳбатлашмоқда.

Марғилон шаҳрида жойлашган 29-умумтаълим мактабида янги ўқув йилига пухта ҳозирлик кўрилиб, 1066 нафар ўқувчи ўқийдиган синф хоналари, лабораториялар, спорт мажмуасида барча шарт-шароитлар муҳайё этилди.

Мактаб ўқитувчилари, ота-оналар билан мулоқотда вилоят раҳбари билим даргоҳининг фан олимпиадалари, спорт мусобақалари бўйича қўлга киритган ютуқларини алоҳида эътироф этди.

Таълим даргоҳида янги ташкил этилган сунъий қопламали футбол майдони, кутубхона нафақат бу ерда ўқийдиган ўғил-қизларимиз, балки шаҳар аҳолиси учун ҳам беминнат хизмат қилиши кераклигини таъкидлади.

Шу кунларда вилоят ҳокими томонидан шаҳар-туманлардаги мактабларда янги ўқув йилига тайёргарлик ишларини яқиндан ўрганилиб, тегишли мутасадди идоралар раҳбарлари иштирокида ҳал этилиши зарур бўлган муҳим вазифалар таҳлил ва танқид руҳида муҳокама этилмоқда.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube