Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 135 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


АФВ – ИНСОНПАРВАРЛИКНИНГ ЭНГ ОЛИЙ МЕЗОНИ: УЛАР ЭНДИ ЖИНОЯТЧИ ЭМАС

×

 2020-08-28 17:32:03    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Энг улуғ, энг азиз байрам – мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан муҳтарам Президентимизнинг Фармонига биноан 113 нафар ҳамюртларимиз афв этилди.

Фарғона вилояти ИИБ да вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев ушбу ҳуқуқий ҳужжат асосида озодликка чиққан 6 нафар фарғоналиклар билан суҳбатлашди.

-        Бу дунёда халқимиз учун оила, фарзандлар бахти-қувончидан ортиқ бахт йўқ, - деди вилоят раҳбари. – Шу боис йўқотганда эмас, борида бундай неъматларнинг қадрига етиш, авайлаб-асраш керак. Буни ҳаёт дейдилар. Ҳаётимиз давомида ҳаммамиз ҳам хато қилишимиз мумкин. Лекин хатони ўз вақтида тан олиш ва тўғри хулоса чиқариш ҳам мардлик ҳисобланади.

Самимий суҳбат давомида 6 нафар фуқарога оилавий шароитини яхшилаш мақсадида нақд пул, ишга жойлашиш учун махсус сертификат топширилди. Айни кунларда вилоятимизда қурилиш-бунёдкорлик, маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар алоҳида эътироф этилди. Элу юртимиз ишончини оқлаш учун 6 нафар ҳамюртларимиз бундан буён астойдил меҳнат қилиши зарурлиги таъкидланди.

Қува туманида яшовчи Камолиддин Эргашев тақиқланган диний оқимлар таъсирига тушиб қолиб, 2010 йили суд ҳукмига кўра 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди. Давлатимиз раҳбарининг мазкур Фармони асосида у муддатидан 5 йил олдин озодликка чиқиб, 4 нафар фарзандларига ўзи бош-қош бўлиш имконига эга бўлди.

Учкўприклик ака-ука Фарҳоджон ва Рустамжон Шерматовлар телефонидан норасмий диний манбалар топилиб, 2015 йили суд ҳукми бўйича 7 йил ҳамда 5 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинганди. Президентимизнинг афв этиш тўғрисидаги Фармони асосида ака-укалар муддатидан олдин жазодан озод этилди.

     - Эътиқодда собит бўлолмай, тақиқланган диний оқимларга аъзо бўлдим,-дейди Қува туманида истиқомат қилган Мерожидин Патединов. – Жиноий қилмишларим туфайли суд ҳукми билан 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиндим. Энг гуллаган ёшлик йилларим қамоқда ўтди. Муддатидан 3 йил олдин афв тўғрисидаги Фармонга кўра озодликка чиқяпман. Бунинг учун Президентимизга, халқимизга чексиз раҳмат айтаман. Бугун тақдим этилган сертификат ёрдамида тумандаги текстил корхонасига ишга кириб, оилам ва юртимиз учун ҳалол меҳнат қилиб ишончни оқлайман.

     

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube