Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 91 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА КОРЕЯ-ЎЗБЕКИСТОН БИЗНЕС АССОЦИАЦИЯСИНИНГ ВАКОЛАТХОНАСИ ОЧИЛДИ

×

 2020-09-23 14:17:49    70

PDF юклаш
Чоп этиш


Корея Республикаси Ўзбекистоннинг узоқ муддатли, ишончли ва вақт синовидан ўтган стратегик ҳамкорларидандир. Кейинги вақтда ҳудудлараро алоқалар мустаҳкамланиб, жанубий кореялик сармоядорлар билан биргаликда кўплаб лойиҳалар рўёбга чиқарилмоқда. Хусусан, Фарғона вилоятида бугунги кунда мазкур давлат билан саноат, таълим, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда алоқалар йўлга қўйилди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Жанубий Кореялик йирик компания ва тадбиркорларнинг вилоят инвестицион салоҳиятига қизиқиши кучли.

Пандемик шароитда ҳам икки томонлама манфаатли ҳамкорлик алоқалари тўхтаб қолгани йўқ. Онлайн мулоқотлар доимий ташкил этилиб, биргаликдаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш тадбирлари кўрилмоқда. Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев бошчилигидаги делегация жорий йилнинг июль ойида Жанубий Кореяда бўлиб, ташриф давомида 885 миллион АҚШ долларлик 8 та келишувларга эришилди. Жумладан, Фарғона шаҳрида Корея-Ўзбекистон бизнес ассоциациясини ваколатхонасини ташкил қилиш белгиланган бўлиб, ваколатхонанинг Корея томонидан вакили сифатида Корея ҳудудий иссиқлик таъминоти корпорацияси (KDHC) собиқ директор ўринбосари Бенжамин Вон (BENJAMIN WON JUNG YUN) тайинланди. Шунингдек, у Фарғона вилояти ҳокимининг ташқи иқтисодий алоқалар бўйича маслаҳатчиси сифатида ҳам фаолият юритиб келмоқда.

Қисқа вақт ичида Фарғона шаҳрида ваколатхонани ташкил этиш ишлари олиб борилиб, бугун ўз фаолиятини бошлади.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Корея-Ўзбекистон Бизнес ассоциацияси ваколатхонасининг очилиш маросимида иштирок этиб, яратилган шарт-шароит, қулайликлар билан танишди. Жанубий Кореялик ишбилармонларнинг амалий фаолиятида муваффақиятлар тилади.

- Бугундан бошлаб бу ерда ҳаёт қайнайди, - дейди вилоят ҳокими. – Қисқа муддатда ташкил этилган мазкур ваколатхона ўзаро иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш, лойиҳаларни амалга ошириш, икки давлат тадбиркорларига мулоқот майдони яратиш каби эзгу ишларга хизмат қилади. Бу юртимиз фаровонлиги йўлида қўйилган муҳим бир қадамдир. Албатта, бу тадбирлар ҳамкорликни янада кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқаришда катта турки бўлади.

Мазкур ваколатхона кореялик ва фарғоналик тадбиркорлар ўртасида тўғридан–тўғри алоқалар ўрнатиш, ҳамкорликда лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилади.

- Бизни Ўзбекистонга, хусусан, Фарғона вилоятига меҳримиз бошқача, - дейди Корея-Ўзбекистон Бизнес ассоциациясининг ваколатхонаси раҳбари Эдвурд Ким. - Дўстона муносабатларимиз натижасида бу ерда жуда кўплаб инвестициявий лойиҳалар ишга туширилмоқда. Биргина Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети ташкил этилиб, яқинда янги бинода иш бошлагани ҳам ҳамкорлигимизнинг самарасидир. Бу ваколатхона турли соҳаларда алоқаларимизни кенгайтиришда муҳим ўрин тутади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook
TelegramВеб сайтYouTube